Ashraf
Ашраф, Абу Али Ҳусайн ибни Ҳасан Мароғий Табризий (ваф. 1459) – форс-тожик шоири. Дарвеш Ашраф Хиёбоний номи билан ҳам машҳур бўлган[1][2].
Ижоди
837–843-ҳижрий-қамарий/1434–1440-милодий йилларда Низомийга жавобан "Хамса" ёзган. Унинг „Хамса“си „Минҳож ул-аброр“ („Солиҳ кишиларнинг ҳақ йўли“), „Риёз ул-ошиқин“ („Ошиқларнинг машаққатлари“ ёки „Ширин ва Хусрав“), „Ишқнома“ ёки „Лайли ва Мажнун“, „Ҳафт пайкар“ („Етти гўзал“) ва „Зафарнома“ достонларидан иборат.
Ашраф сермаҳсул шоир бўлиб, қасида, ғазал, қитъа, рубоий ва бошқа жанрлардаги шеърлари жамланган тўртта девон тузган. Улар – „Унвон уш-шабоб“ („Ёшлик нишонаси“), „Хайр ул-умур“ („Эзгу амал“), „Боқиёт ус-солиҳот“ („Эзгуликлар абадияти“) ва „Мужаддадот ут-тажаллиёт“ („Зуҳуротнинг янгиланиши“) деб номланган.
Унинг „Сад панди Али“ („Алининг юз панд-насиҳати“) асари Ҳазрати Алига нисбат берилган юз ҳикматнинг арабчадан амалга оширилган шеърий таржимасидан иборат.
Навоий эътирофи
Алишер Навоий “Назм ул-жавоҳир” рубоийлар тўпламини яратишда бошқа салафлари қатори Ашрафдан ҳам таъсирланган. Навоий "Насойим ул-муҳаббат" ва "Мажолис ун-нафоис"нинг биринчи мажлисида Ашрафга алоҳида тўхталиб, унинг дарвештабиат ва хилватнишин киши эканлигини, кўп вақтини „Хамса“га татаббуъ боғлаш билан ўтказганини айтади[3][4]. "Сабъаи сайёр" достони муқаддимаси (6-боб)да Ашрафга шундай таъриф беради:
"Гарчи бир нуктагўй Ашраф ўлуб,
Ўзи мақдуриға мушарраф ўлуб.
Яхши ёхуд ёмон деди, ғам эмас,
Яхши гар бўлмаса, ёмон ҳам эмас"[5].
Шунингдек, Навоий "Муҳокамат ул-луғатайн"да ўз асарларига туртки берган манбалар ҳақида тўхталар экан, Ашрафнинг „Ҳафт пайкар“и „Сабъаи сайёр“ достони учун асос бўлганини айтиб ўтади[6].
Манба
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |