Ashrafiya
Ал-Ашрафия масжиди ва мадрасаси ёки Ашрафия масжиди (арабча: جامع ومدرسة الأشرفية) – Яманда жойлашган қадимий Таиз шаҳри жануби-ғарбий қисмида қад ростлаган Сабр тоғининг этагида жойлашган тарихий бино. Ушбу меъморий обида Таиз шаҳрининг сақланиб қолган энг машҳур обидасидир. Бино Мудҳаффар масжиди билан биргаликда Яман давлатининг исломий тарихидаги энг муҳим марказлардан бири ҳисобланади[1]. Қурилиш ишлари икки подшоҳ ҳукмдорлик қилган давр мобайнида давом этган. Дастлаб, султон Ал-Ашраф Умар ИИ (1295—1296; ҳижрий 800-йиллар), кейинчалик, султон Ал-Ашраф Исмоил И (1377—1400) масжид қурилиши учун ҳомийлик қилган. Қурилиш ишлари ниҳоясига етиб, масжид расман очилиши 1382-йилга (ҳижрий 803-йиллар) тўғри келади. Масжид ва мадрасани ўз ичига олган обида Ашрафия маҳалласида жойлашган. Атрофи бир қатор бошқа бинолар ва Қоҳира қал'аси билан ўраб олинган[2]. Масжид тахминан 120 дан 800 гача намозхонга мўлжалланган[3].
| Масжид | |
Ашрафия
جامع ومدرسة الأشرفية | |
| Жойлашуви | Таиз, Яман |
| Координаталар | 13°34′08″Н 44°00′32″Э / 13.56889°Н 44.00889°Э |
| Масжид тури | Масжид, Мадраса |
| Меъморий услуб | Исломий архитектура |
| Бинокорлик | 1275—2004—2015 (реставрация)\ |
| Гумбазлар сони | 9 та |
| Гумбазлар сони | 9 та |
| Миноралар сони | 2 та |
| Миноралар сони | 2 та |
| Қурилиш материаллари | тош, гипс, сувоқ |
| Ҳолати | актив |
Архитектураси
Масжид қурилишида қадад – оҳак, мой ва сув билан ишлов берилган қоришмадан фойдаланилган. Масжид ёмғир ўтказгичлар устига қурилган, иншоотнинг пойдевор қисми учун қизил ғиштдан фойдаланилган[3]. Масжиднинг шимолий қисмида жойлашган намозхона ушбу масжиднинг асосий майдони ҳисобланади. Бинонинг ушбу қисми шарқдан ғарбга, тахминан 25,40 метр ҳамда шимолдан жанубга кенглиги 7,65 метр бўлган катта тўртбурчак ҳудудни ўз ичига олади.
Масжид маркази ранг-баранг нақшлар билан безатилган катта гумбаз билан ўралган[4]. Гумбаз майдонида иккита алоҳида йўлак бир-бирига уланган бўлиб, ҳар бири тўртта нисбатан кичик гумбазлар билан қопланган. Масжиднинг илк тузилиши намозхона ва саккизта кичикроқ гумбаздан иборат бўлган. Биринчи босқичда масжидда саккизта кичик гумбазли намозхона бўлган[5].
Галерея
-
Масжид гумбазлари
-
Масжиднинг асосий уч гумбази
-
Асосий минора
-
Ашрафия масжиди гумбазининг ички кўриниши. Гумбазда ўсимликлар ва геометрик нақшлар ҳамда диний ёзувлар тасвирланган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Келлй, Мике. Мй Шадоw он тҳе Cлоудс. Лулу Пресс — 119-бет.
- ↑ „جامع الأشرفية“. емен-ниc.инфо. 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Ал-Ашрафия Мосқуэ: А Ҳисториcал Мадраса-Мосқуэ ин Таиз бй Незар Моқбел“ (инглизча). Ал-Мадания Магазине (18-март 2021-йил). Қаралди: 7-июн 2021-йил.
- ↑ مقبل, سالم عبدالغنى (2016). „النقوش التأسيسة والقرآنية فى المدرسة الأشرفية بمدينة تعز فى اليمن“. مجلة جيل العلوم الإنسانية والاجتماعية. 23-бет. дои:10.33685/1316-000-024-002.
- ↑ Ункноwн (1295–1296). „Мосқуэ-Мадраса оф ал-Ашрафийя“ (инглизча).
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам)