Ashrof jangi
Ашроф жанги (арабча: غزوة الأشراف) – тахминан 740-йилда берберлар қўзғолони даврида содир бўлган муҳим тўқнашув. Члеф дарёси бўйида (ҳозирги Жазоирнинг аш-Шалиф шаҳри яқинида) содир бўлган бу жангда берберлар араблар устидан йирик ғалабага эришган. Жанг давомида кўплаб араб зодагонлари ҳалок бўлганлиги сабабли бу воқеа Ашроф жанги деб номланган. Қўзғолончи бербер аскарларини Зената қабиласидан бўлган Холид ибн Ҳамид аз-Занотий бошқарган.
| Ашроф жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Умавийлар халифалиги | Бербер исёнчилари | ||||||
Жойлашуви
Ушбу жангнинг қаерда бўлиб ўтгани ҳақида иккита тахмин мавжуд. Кўпгина тарихчиларнинг фикрига кўра, жанг Челиф водийсида (ҳозирги Жазоир ҳудудида жойлашган) содир бўлган[1][2][3][4][5][6].
Франсуз тарихчиси ва журналисти Чарлес-Андрé Жулиэн жангнинг Челифда бўлиб ўтганини қайд этар экан, бу ҳолат хорижийлар қўзғолонининг марказий Зенетияга қадар етиб борганини, бу эса Éмиле-Фéлих Гаутиэр томонидан келтирилган назарияни тасдиқлашини айтиб ўтган. Бироқ унинг фикрича, Ибн Халдундан ташқари бошқа араб тарихчилари жангнинг шимолий Марокашда бўлиб ўтганини таъкидлаган. Жой номлари орасидаги бу тафовут Ибн Халдуннинг матнидан кўчирилган нусхада араб тилида ўхшаш ёзиладиган „Челиф“ сўзининг „Себоу“ сўзи билан алмаштирилганлиги сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Шу сабабли, Ашроф жангининг айнан қаерда бўлиб ўтгани борасида ноаниқлик мавжуд[7].
Манбалар
- ↑ Яcоно, Хавиэр. Ла cолонисатион дес плаинес ду Чéлиф: Cондитионс оффертес à ла cолонисатион. Л'эмприсе cолониале. Лес фаcтеурс де ла трансформатион (фр). Импр. Э. Имберт, 1955 — 192-бет.
- ↑ Сéнаc, Пҳилиппе. Ле монде мусулман - 4э éд.: Дес оригинес ау ХИэ сиècле (фр). Арманд Cолин, 2018-05-23. ИСБН 978-2-200-62326-5.
- ↑ Луган, Бернард. Ҳистоире де л'Африқуэ – Дес оригинес à нос жоурс - 2э éдитион (эн). Эдитионс Эллипсес, 2020-06-23. ИСБН 978-2-340-04371-8.
- ↑ Жулиэн, Чарлес Андрé. Ҳистоире де л'Африқуэ ду Норд: Тунисиэ, Алгéриэ, Мароc: Де ла cонқуêте арабе à 1830, рев. эт мисе à жоур пар Р. Ле Тоурнеау (фр). Паёт, 1952 — 30-бет.
- ↑ Мейниэр, Гилберт. Л'Алгéриэ, cœур ду Магҳреб cлассиқуэ: де л'оувертуре исламо-арабе ау репли (698-1518) (фр). Ла Дécоуверте, 2010 — 25-бет. ИСБН 978-2-7071-5231-2.
- ↑ Генерал Ҳисторй оф Африcа: Африcа фром тҳе севентҳ то тҳе элевентҳ cентурй (эн). Ҳеинеманн, 1981. ИСБН 978-92-3-101709-4.
- ↑ Жулиэн, Чарлес Андрé. Ҳистоире де л'Африқуэ ду Норд: Тунисиэ, Алгéриэ, Мароc: Де ла cонқуêте арабе à 1830, рев. эт мисе à жоур пар Р. Ле Тоурнеау (фр). Паёт, 1952 — 30-бет.