Ashtarxon xonligi

Аштархон хонлиги (Астрахон хонлиги) – Олтин Ўрданинг инқирози натижасида вужудга келган давлат. Пойтахти – Аштархон шаҳри (ҳозирги Астрахон). ХИВ асрда Олтин Ўрда амири Ҳожи Чер-кас Аштархон шаҳрини босиб олиб, уни алоҳида мулкка айлантирган, тахминан 1459–60 йилларда эса бу мулк узил-кесил мустақил бўлиб олган. Аштархон хонлиги нинг биринчи ҳукмдори – Катта Ўрда хони Аҳмаднинг биродари Маҳмуд бўлган. Хонликнинг тахминан ҳудуди: шарқда Нўғай Ўрдагача, жанубида Терек, ғарбда Кубан ва Дон дарёларигача, шимолида Сарой шаҳригача. Аҳолиси туркийзабон қабилалардан иборат бўлиб, 833асосан кўчманчи чорвачилик, қисман балиқ овлаш, овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Аштархон яқинидан туз қазиб олинган. 1556-йил Аштархон хонлиги рус қўшинлари томонидан босиб олинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |