Ashugandj
Ашуганж (бенгалча: আশুগঞ্জ, инглизча: Ашуганж) — Бангладешнинг шарқий қисмидаги Читтагонг шаҳридаги Браҳманбария туманида жойлашганшаҳарчадир, у Мегҳна дарёси делтасида жойлашган. Марказнинг денгиз сатҳидан баландлиги атиги 10 метрни ташкил қилади. Аҳолиси 145 828 киши, шундан 140 119 нафари мусулмонлардир. Шаҳарнинг умумий майдони 67,59 кв.км ни ташкил қиллади.
Шаҳар Ашуганж порти ва мамлакат, айниқса, пойтахт учун электр энергиясининг катта қисмини ишлаб чиқарадиган электр станцияси билан жуда машҳурдир. Бангладеш электр энергиясининг қарийб 25 фоизи Ашугонж иссиқлик электр стансияси ишлаб чиқаради. Ашуганж йирик дарё портига эга савдо маркази сифатида ҳам кенг танилган. Ашугонжда Ҳиндистон билан боғловчи транзит темир йўл линияси ҳам бор. Шаҳарни озиқлантирадиган асосий дарёси бу — Мегҳна.
Шаҳарда 205 та масжид, 14 та ўрта ва 46 та бошланғич мактаб жойлашган бўлиб, аҳолининг саводхонлиги 45 фоизни ташкил қилади. Учинчи Ҳинд-Покистон уруши (1971) йилларида шаҳарда катта вайронагарчиликлар билан бирга ҳарбий ҳаракатлар давом этарди[1].
Манбалар
- ↑ „Ашуганж Упазила - Банглапедиа“ (эн). эн.банглапедиа.орг. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.