Ashula va raqs ansambli
Ашула ва рақс ансамбли (русча: Ансамбль песни и пляски) — турли таркибда ташкил топган созанда, хонанда ва раққослар гуруҳи[1][2].
Илгарилари Ўзбекистонда ҳам шундай ансамбл (даста)лар бўлган (қаранг Мавриги, Бешқарсак, Ялла). Лекин уларни ҳозирги ансамблларга тенглаштириб бўлмайди. Аввало хотин-қизлар эрлар билан бир гуруҳда қатнаша олмас эди. Базмларда, халқ сайиллари ва йиғинларда созанда-хонанда, раққос ва қизиқчилар тўдаси қатнашсада, лекин улар ўз санъатини якка-якка намойиш қилар эдилар. Кейинчалик янги турдаги ашула ва рақс ансамбллари вужудга кела бошлади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Муҳитдин Қориёқубов, Тожизода, кейинчалик Тўхтасин Жалилов ва бошқа раҳбарлигида ансамбллар ташкил топди.
Ўзбекистонда „Шодлик“, „Зарафшон“, „Лазги“ каби профессионал ашула ва рақс ансамбллари бор. Булардан ташқари вилоятларда халқ, фолклор-этнографик ва кўпгина ҳаваскор ашула ва рақс ансамбли ташкил топган: „Бешқарсак“ (Ургут), „Моҳи ситора“ (Бухоро), „Наманган ол-маси“ (Наманган), „Бойсун“, „Шалола“, „Сариосиё“ (Сурхондарё), „Ёшлик“, „Оразибон“ (Хоразм) ва бошқалар.
Улар халқ орасида анъанавий ўйин-рақс ва замонавий мусиқа-хореография санъатини тарғибот этишда катта хизмат қилмоқдалар[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ашула ва рақс ансамбли“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |