Ашула йўли – 1) чолғу куйларининг ашула йўллари. Масалан, бастакор И. Икромов мослаган "Муножот", "Чўли Ироқ", "Мушкилоти Дугоҳ" синга-ри чолғу куйларнинг ашула варианти; 2) Ўзбекистоннинг турли жойларида ҳофизлик мактабларига хос ижрочилик-ижодчилик анъаналари. Мас, Бухоро-Самарқанд Ашула йўлилари, Хоразм Ашула йўлилари, Фарғона-Тошкент Ашула йўлилари ва ҳоказо; 3) атоқли ҳофизларнинг ижрочилик-ижодчилик услубига хос асарлар. Мас, "Ушшоқи Ҳожи 1–П" (Ҳожи Абдула-зиз Абдурасулов талқинида танилган "Ушшоқ" йўллари), "Ушшоқи Содир-хон" (Содирхон Бобошарифов йўли), "Тўйчи ҳофиз Ушшоғи" (Мулла Тўйчи ҳофиз Тошмуҳамедов йўли).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил