Ашур Бозоров – ўзбекистонлик муҳаррир. Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Гаждумак қишлоғида туғилган. Бухородаги Кўкалдош мадрасасида таълим олган. Бухородаги муаллимлар тайёрлаш курсини (1930-йил) битирган[1][2].

Ашур Бозоров
Таваллуди
Фуқаролиги ўзбек
Касби муҳаррир
Унвони

Фаолияти

Ашур Бозоров 1932–йилда шаҳар партия коммитети ҳузуридаги саводсизликни тугатиш штабида фаолият кўрсатган. Тез орада у партия сафига қабул қилинган. Бухородаги „Бухоро пролетарлари“ газетасида ишлайди. Колхозлаштиришда фаол қатнашади. Рухшабот қишлоғидаги „Маориф“, Моҳи Хоса қишлоғидаги Будёний колхозларини ташкил топишида иштирок этади. Бухоро машина – трактор стансияси (МТC) сиёсий бўлими ҳузуридаги „Болшевикв колхозлари учун“ газетасига муҳаррирлик қилади. 1934–йил январдан Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитетининг қарори билан Ашур Бозоров Самарқанд вилояти Митан тумани (ҳозирги Иштихон) МТС сиёсий бўлимининг нашри – „Сталин йўлидан“ газетасига муҳаррир, 1935–йил Қашқадарё вилоятининг „Социализм йўли“ газетасига муҳаррир бўлиб хизмат қилади. Ашур Бозоровнинг тиришқоқлиги илмга чанқоқлиги билимлиги инобатга олиниб Бухорода чиқадиган газета ўзбек ва тожик тилларида чиқиши муносабати билан уни Бухорога чақириб олиб „Бухоро пролитарлари“ газетасига муҳаррир этиб тайинланади. 1936–йил охирида Ашур Бозоров Тошкентда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ҳузуридаги муҳаррирлар курсига чақирилади ва газетачиликни мукаммал ўзлаштиради. Йил охирида бир гуруҳ муҳаррирлар билан Москвага бориб, ўн беш кун давомида „Правда“ газетаси ҳамда босмахона ишлари билан танишади.

Тергов ишлари

1937-йил июл – августидан бутун мамлакатда Қизил Террор машинаси ишга тушганда Бухорода ҳам кўплаб ҳалол, айби ёқ инсонлар қатағон қозонига улоқтирилган. Улардан бири Ашур Бозоров бўлган. Уни аввал бошида партиядан ўчиришади, сўнгра ҳибсга олиб қийноқлар билан тергов қилишади. 1937-йил сентябрдан 1938-йил октябргача вилоят Ички ишлар бўлими бош терговчиси Семёнов бошчилигида сўроқ олиб борилади. Шу вақтдан эътиборан 10 йил давомида унга уйдан хат хабар олишга, ҳатто болаларини бир лаҳза кўришга рухсат этилмайди. Терговларда айбга иқрор бўлиш қўл қўйишни талаб қилади. Кеча кундуз қийнаб сўроқ қилишлар давом этади. Ёлғон гувоҳлар уюштирилади. Масалан, Рухшабот қишлоғидаги "Маориф жамоа хўжалигининг раиси, қамалган Абдураҳмон Жўраев "Ашур Бозоров бизда вакил бўлиб юрган вақтларида бизнинг жамоа хўжалик ва будёний номидаги жамоа хўжалигида шўроларга қарши ташвиқот юргизган, деб маълумот беради.

Кечинмалари

Қилмаган жиноятини, бўлмаган айбларни қандай бўйнимга олай дегандан сўнг бошимга қаттиқ нарса билан урганларидан асабим шикастланган экан, 20 йилдан кейин руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиқдим. Ахири …қўл қўйишга мажбур бўлдим. Кейин СССР Олий Суди, Ҳарбий Коллегияси ҳукми, турма… -Суд вақтида терговлар тазйиқ остида олиб борилган. Арзимни тингламадилар ҳам,- алам билан қўл силтадим. СССР Олий Суди Ҳарбий Коллегияси раиси Алексев қоида расмиятидан сўнг:_ судланувчи Ашур Бозоров зиммангга қўйилган айбларга иқрормисан? -деди. Гражданин судя иқрор эмасман, айтадиган сўзларим:

Бироқ Каллегия раиси гапимга қулоқ солмади. Соқчилар икки қўлимдан тутиб олиб чиқдилар. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас қайта олиб кирдилар. Ҳукм ўқилди. Унда: 10-йил қатағон қамоқ, 5-йил ҳуқуқидан маҳрум этилсин

СССР Олий ҳарбий суди каллегияси сайёр сессиясининг 1938-йил октябрда Тошкентдаги йиғилишида Бозоров Ашур 10- йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳозирда реабилитация қилинган.

Манбалар

  1. ↑ Шамсутдинов. Қатаг'он қурбонлари, 2007. 
  2. ↑ ,О`зР ПДА,58-фонд,79-ро'йхат,252-иш, — 23-25—бет-бет. 

Адабиётлар