Ashurali mahram
Ашурали маҳрам (1825, Марғилон – 1863) – созанда, хонанда, бастакор, меҳтар, ипакдўз. Хушовозли-ги билан Фарғона водийсида ва Тошкентда машҳур бўлган. Довруғи Қўқонга етгач, Худоёрхон уни ўз саройига келтирган ва яқин маҳрами даражасига кўтарган. Сарой ҳаётидан нафратланган Аш. М. дўстлар ёрдамида Тошкентга қочиб, халққа хизмат қилишни давом эттирган.Аш. М. басталаган мақом йўлларидан тўрттаси (Дугоҳ-Ҳусайн, Чоргоҳ, Баёт, Шаҳнози-Гулёр) айниқса машҳур бўлган. Фарғонада созлар тақиқланган пайтларда яшаган Аш. М. "Катта ашула"нинг ривожига сезиларли та’сир кўрсатган. Тошкент ва Фарғона водийси халқ сан’-аткорлари орасида унинг издошлари кўп бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |