Ashurali mehtar
Ашурали меҳтар (фамили-яси Юсупов) (1893.11.7, Андижон– 1980.1.5, Тошкент) – ўзбек халқ созан-даси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1944). Халқ дорбозлари ва қўғирчоқбозларнинг ҳамкори, меҳтарлик сан’ати ан’аналарининг билимдони сур-най, карнай, ноғора йўлларининг устаси. Аш. М. "Ҳужум", "Ўртоқлар", "Лайли ва Мажнун", "Фарҳод ва Ширин" асарларига мусиқа басталашда Т. Жалилов, М. Тиллаевларга ҳамкорлик қилган. У. Исмоиловнинг "Рустам" драмасига мусиқа басталаган. Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театри со-зандаси (1940–65). Сан’ацҳунослик илмий тадқиқот институтида Аш. М. ижро этган ўзбек ан’анавий мусиқаси нодир ёзувлари сақланмоқда.Аш. М. ижросидаги Бузрук (савтлари билан), Дугоҳ (уфор ва савтлари билан), Ироқ (мушкилоти уфор, дучавалари билан), Наср (талқини билан), Яланг даврон (уфори билан), Мустаҳзод (уфорлари билан), Наво (сав-ти, мушкилоти, чархлари билан) каби 40 дан ортиқ мумтоз куй Ю. Ражабийнинг "Ўзбек халқ мусиқаси" тўпламидан ўрин олган. У "Дорбозлар" ва бошқа филмларда халқ созандаси сифатида қатнашган.Ад.: Олимбоева К.. Аҳмедов М., Ўзбекистон халқ созандалари, Т., 1959.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |