Ашхарацуйц (арманча: Աշխարհացոյց) — қадимги Арманистон географияси ва картографиясига оид ёдгорлик, 7-аср бошларида тузилган.[1][2] Узоқ вақт давомида Мовсес Хоренаци асар муаллифи деб ҳисобланган, аммо ҳозирги кунда аксарият тарихчилар Анания Ширакацини „Ашхарацуйц“ муаллифи деб ҳисоблашмоқда. Ёдгорликда арманларнинг миллий ўзига хослиги ва бирлиги тушунчаси акс этган ҳисобланади.[3]

Мазмуни

Географлар учун бугунги кунда деярли бутунлай йўқ бўлган қадимги Ўрта Форс географик асарлари, шунингдек, маҳаллий Кавказорти материаллари[2] манба бўлиб хизмат қилди. „Ашхарацуйц“нинг биринчи қисмида дунё, унинг релефи, иқлим зоналари, денгизлари ва бошқалар ҳақида умумий маълумотлар келтирилиб ўтилган. Иккинчи, кенгроқ қисмида ўша пайтларда маълум бўлган қитъалар — Европа, Ливия (Африка) ва Осиё тасвирланган. Уларнинг жойлашуви кўрсатилган, ушбу қитъаларда яшайдиган халқлар номлари берилган, асосий денгизлар, тоғлар, дарёлар, фойдали қазилмалар, флора, ҳайвонот дунёси ва бошқалар ҳақида таништирилиб ўтилган.[2] „Ашхарацуйц“да асосий эътибор Ғарбий Осиё мамлакатлари ҳисобланмиш Арманистон, Иберия, Кавказ Албанияси, Онадўли, Сурия, Эрон, Месопотамия ва Сарматияни тавсифлашга қаратилган.

Нашр қилиш

"Арманистон географияси" китобининг русча таржимаси кириш сўзида (Санкт-Петербург, 1877-йил) К.П.Патканов ушбу асар асл нусхада 1683-йилда Марселда нашр этилганлигини келтириб ўтган. 1736-йилда китоб Wиллиам Wҳистон томонидан Мовсес Хоренаци тарихи билан биргаликда лотин тилига таржима қилинган ва „Мосис Чорененсис Геограпҳиа“ китоби билан бир хил жилд остида нашр этилган. Кейин франсуз тилига таржимаси Антоине Жеан де Саинт-Мартин томонидан „Арманистон ҳақида ёзишмалар“ китобининг иккинчи жилдида нашр этилди (франсузча: Мéмоирес сур ľАрмéниэ; 1819-йил, с. 301-394).

„Ашхарацуйц“нинг таниқли тадқиқотчилари С.Т.Еремян, Й.А.Манандян, Г.Х.Саркисян, Э.Л.Даниэлян, А.Ж.Арутюнян ҳисобланади. Узоқ вақт мобайнида Мовсес Хоренаци „Ашхарацуйц“ муаллифи ҳисобланган. Аммо яқинда тадқиқотчилар — Э.Л.Даниэлян ва А.Ж.Арутюнян, ушбу асл манбанинг сўнгги версияси Анания Ширакаци томонидан таҳрирланган ва тўлдирилганлигини оқилона исботлаб беришди.

Манбалар

  1. ↑ „Армениан Литерарй Cултуре тҳроугҳ тҳе Элевентҳ Cентурй“, . Тҳе Армениан Пеопле Фром Анcиэнт то Модерн Тимес: Тҳе Дйнастиc Периодс: Фром Антиқуитй то тҳе Фоуртеэнтҳ Cентурй. Ст. Мартин’с Пресс, 1997 — 222-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 А. П. Новосельцев. Хазарское государство и его роль в истории Восточной Европы и Кавказа, 1990 — 30-бет. 
  3. ↑ Нина Гарсоïан „Тҳе Марзапане (428—652)“, . Тҳе Армениан Пеопле Фром Анcиэнт то Модерн Тимес: Тҳе Дйнастиc Периодс: Фром Антиқуитй то тҳе Фоуртеэнтҳ Cентурй. Ст. Мартин’с Пресс — 115-бет. 

Ҳаволалар