Ashxobod 25
Ашхобод 25, АСҲ-25 – ингичка толали ғўза нави. Туркманистон ингичка толали ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтининг Ашхобод бўлимида чиқарилган (Д. Б. Бобоев, В. С. Булах, 1974). Туркманистон ва Ўзбекистонда раёнлаштирилган (1977). Тупи пишиқ, ётиб қолмайди, баландлиги 70–90 см. Ҳосил шохлари 2-типли. Қулай шароитларда танада ва мева шохларида қўшимча кўсаклар ҳосил қилади. Барглари ўртача, 3–5 бўлмали. Гуллари лимонсимон-сариқ, қизғиш доглари бор. Кўсаги кичикроқ, деярли 3 паллали. Бир дона кўсакдаги пахта вазни 3,0–3,5 г. Толаси сарғимтир. Вегетация даври 140–145 кун. Фузариоз вилтга ва қора илдиз чи-риш касаллигига ўта чидамли. 34,4% тола беради, толасининг штапел масса-уз. 40–41 мм, узилиш кучи 4,9 гк, нис-бий узилиш кучи 39 гк/текс, чизиқли зичлиги 125 мтекс.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ашхобод 25“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |