Асил (Аслиддин) Рашидов (1930-йил 1-январ, Жиззах тумани, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон ССР — 2020-йил 15-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбек таржимони ва адабиёцҳуноси. У бадиий таржима соҳасида ўзига хос ижодий мактаб яратувчиси сифатида эътироф этилади[1].

Асил Рашидов
Файл:Асил Рашидов.пнг
Таваллуди 1-январ 1930-йил
Вафоти 15-сентябр 2020-йил(2020-09-15)
(90 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Ўрта Осиё давлат университети
Касби журналист, таржимон, адабиёцҳунос
Отаси Рашид Халилов
Онаси Қўйсиной Халилова

Таржимайи ҳоли

Асил Рашидов 1930-йил 1-январда Жиззах туманидаги Совунгарлик қишлоғида (баъзи манбаларда Совунгарлик маҳалласи[2]) таваллуд топган. Ҳақиқий исми Аслиддин, шунингдек, болалигида Нишон (бир тутам оқ соч билан туғилгани сабабли), Холмат (танасида холи бўлгани туфайли) исми билан ҳам чақиришган[2]. Отаси Рашид Халилов (1890—1954), онаси Қўйсиной Халилова (1892—1955)[3]. Уларнинг олти фарзанди Камолиддин, Шарофиддин, Саҳобиддин, Исомиддин, Аслиддин, Насриддин бўлган[2][3]. 1954-йилда Ўрта Осиё давлат университетини журналист мутахассислиги бўйича тугатган.

Оиласи

Отаси Рашид Халилов деҳқон, сўнгра жамоа хўжалиги ишчиси, онаси Қўйсиной Халилова ҳам жамоа хўжалиги ишчиси бўлиб ишлаган. Катта акаси Камолиддин ёшлигида касалликдан вафот этган, акаси Саҳобиддин ҳуқуқшунос, акаси Исомиддин эса жамоа хўжалиги радиоузелида ишлаган.

Фаолияти

1954—1958-йилларда „Қизил Ўзбекистон“ газетасида адабий ходим, бўлим мудири лавозимида фаолият юритган. 1958—1961-йилларда Тошкент давлат педагогика институти аспирантурасида ўқиган. Кейинчалик 56 йил давомида шу институтда ўзбек адабиёти кафедраси ўқитувчиси, доценти, профессори лавозимларида ишлаган. 1981-йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олган[4].

Мукофотлари

Ўзбекистон Республикаси сан’ат арбоби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи фахрий унвонлари, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, Шуҳрат медали билан тақдирланган[манба керак].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Асил Рашидов“ (уз-УЗ). Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Шерали Карвон. „Шарафли умр бекатлари. Таниқли таржимон Асил Рашидов билан суҳбат“. кҳ-даврон.уз (2017-йил 3-сентябр). 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Умди Ёқубов. „Асил Рашидов: акам Шароф Рашидов ҳудудлардаги раҳбарлар китоб ўқиганини билса, юз-кўзи яшнаб кетарди“. дарё.уз (2017-йил 18-июн). 2022-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-октябр.
  4. ↑ „Ўзбекистон сан’ат арбоби Асил Рашидов вафот этди“. аниқ.уз (2020-йил 16-сентябр). 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-октябр.