Асинхрон рақамли машина (юн. а — манфий зарра ва сйнcбунос— бир вақтда) — ҳар бир операциянинг бошланиши олдинги операциянинг тугалланиши ҳақидаги сигнал билан аниқ ланзтитан рақамли ҳисоблаш машинаси. Амалларни асинхрон тарзда, яъни қанча керак бўлса, шунча такт билан бажаради. Тактда бажариладиган амалларнинг бажариб бўлинишига қараб тактнинг давомийлиги ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Бошқарув қурилмаси машина блоклари ва қурилмалари билан буйруқ (команда) ва жавоб шиналари тизими орқали боғланган. Бошқариш қурилмаси томонидан бирор буйруқ шинаси орқали берилган импулс шу қурилма ёки блокка ўз вазифаларидан бирини бажариш учун буйруқ хизматини ўтайди. Масалан, бирор буйруқ шинасидан келган импулс бир регистрдан иккинчисига кодни узатади, бошқа шинадан келган импулс эса регистрларни „О“ (нол) вазиятга келтириб қўяди. Машинада шундай аломатлар ҳосил бўладики, булар туфайли бошқарув қурилмаси ишлаш тартибини ўзгартириши мумкин. Машина қурилмалари ва блокларидан бирор белгининг ҳосил бўлгани ҳақидаги сигналларни жавоб шиналари узатади. Асинхрон машиналарда жавоб шиналари, шунингдек машинанинг бирор қурилмаси ўз вазифасини бажарганлиги ва келгуси тактни бошлаш мумкинлиги ҳақида бошқарув қурилмасига сигнал ҳам юборади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар