Асирий (ХВИИИ аср 2- ярми – ХИХ аср бошлари) – шоир ва таржимон. Туркий ва форсийда ижод қилган. 2 асарининг қўлёзмаси сақланган. Насимий ҳаётига бағишланган "Қиссаи Сайд Насимий" достони (1774)да шоир ижоди юксак баҳоланади. "Нуҳ манзар" ("Тўққиз манзара") асарини форсийдан туркийга ижодий таржима қилган. Унда ан’анавий "Шерзод ва Гулшод" қиссаси ва у билан боғлиқ 9 ҳикоя келтирилган. Қисса ўзбек тилида нашр этилган. А. қўлёзмалари Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шче-дрин номидаги кутубхона (инв. № ТНС – 85), Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти (инв. № 4015)да сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асирий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.