Асируддин Ахсикатий (тўлиқ исми Абулфазл Муҳаммад Тоҳир Асируддин Ахсикатий) (1108Ғ1110, Ахсикат шаҳри – 1196/1198, Жанубий Озарбайжон Халхол шаҳри) – шоир. Бошланғич ма’лумотни Ахси-катда олгач, Балх, Ҳирот, Марвга бориб, риёзиёт, табобат, кимё, нужум, фалсафа ва бошқа фанларни ўрганади. Кўчманчи ўғуз қабилаларининг 1156-йилги қўзғолонидан кейин Султон Санжар салтанати инқирозга учрагач, А. А. Хуросондан Ажам Ироқи (Ғарбий Эрон)га келади. У ерда Арслон ибн Туғрал (1160 – 79) ва Қизил Арслон (1185 – 91) саройида хизмат қилди. Қизил Арслон даврида малик уш-шуаро унвонига мушарраф бўлди. Лекин кўп ўтмай, туҳматга учраб саройдан ҳайдалади. А. А. ижодий мероси 120 қасида, 220 ғазал, 80 қит’а, 80 рубоий, 4 таркиббанд ва тарже’банд, 24 қит’адан иборат. 1313-йилда хаггот Абдулмўмин тарафидан кўчирилган девони 13300 мисрадан ташкил топган. Ғазалларида муҳаббат, табиат гўзалликлари, Ватанни қўмсаш, шоҳларни инсоф-адолатга чақириш ғояси асосий ўринни эгаллайди. Ба’зи асарларида замона носозлиги, айрим амалдорларнинг та’магирлигидан шикоят қилган. Девони Теҳронда нашр этилган (1958), қўлёзмаси ҳозирги Лондондаги "Индиа Оффис" кутубхонасида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асируддин Ахсикатий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.