Askaniya-Nova
Аскания-нова – давлат дашт қўриқхонаси, Украинанинг Херсон вилоятидаги Чаплин туманида. Украина жанубида даштларнинг табиий ўсимлик қопламини сақлаш мақсадларида 1828-йилда хусусий қўриқхона тарзида ташкил этилган. Қўриқхонада иқлимлаштириш ҳайвонот боғи ва дендропарк (дарахт ва буталарнинг 120 дан ортиқ хили ўстирилади), Украина "Аскания-Нова" дашт раёнлари чорвачилик илмий тадқиқот институти бор. Иқлимлаштириш ҳайвонот боғида турли мамлакатлардан келтирилган ёввойи ҳайвонларнинг ноёб коллексияси тўпланган: антилопа, бизон, зубр, зебра, лама, буғулар учун табиий яшаш шаро-итлари яратилган. Ёввойи қушларнинг 270 дан ортиқ тури бор (нанду, оққушлар, фламинго, Африка туяқуши, турналар ва бошқалар). Қўриқхонада Пржевалский отлари муваффақиятли кўпайтирилмоқда. Қўриқхонада турли йўналишларда илмий ишлар олиб борилади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аскания-Нова“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |