Askaridoz

Аскаридоз — тўгарак чувалчанглар (аскаридалар) типига мансуб паразитлар келтириб чиқарадиган гижжа касаллиги. Аскаридалар анча йирик бўлиб, одамнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. Асосан болаларда кўпроқ учрайди. Бемор аскаридоз тарқатувчи манба ҳисобланади. Касаллик аскарида тухумлари билан ифлосланган сабзаво-мевалар, қайнатилмаган сув, кир қўл орқали юқади.
Белгилари
Касалликнинг илк даврида касаллик кўпинча умумий аломатлар билан кечади: дармонсизлик, йўтал, ҳарорат кўтарилиши, эшакеми тошиши каби аллергик ҳолатлар кузатилиши мумкин. Кейинчалик бош айланиши, бош оғриғи, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши (кўнгил айниши, қусиш, кўп сўлак оқиши), ўта толиқувчанлик, кечаси қўрқиш аломатлари намоён бўлади. Болалар уйқуда тишини ғижирлатиш асосий белгиларидан бири. Беморларда камқонлик, витамин етишмаслиги, асабийлашиш ва бошқа шу каби ҳолатлар кузатилади. Аскаридаларнинг ўт ёки меъда-ичак йўлларига кириши натижасида йирингли холесистит, жигар абссесси, перитонит, сепсис, ўткир панкреатит, аппендицит, ичак тутилиши ва бошқа турли асоратлар юзага келиши мумкин. Аскаридозга даво врач назорати остида амалга оширилади. Касалликнинг олдини олиш учун озодалик ва саришталикка ҳамда гигиена қоидаларига амал қилиш, мева-сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш лозим[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аскаридоз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
- ҳттп://реферат.архив.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
- Аскаридоз (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-26 санасида архивланган)
- Аскаридоз (форуми) (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-14 санасида архивланган)
- Аскаридоз (Асcаридосис) (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-09-17 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |