Askariy
Аскарий – ўртапишар, майиз-боп, уруғсиз, хўраки узум нави. Шарқий экологик-географик навлар гуруҳига ки-ради. Асл ватани – Эрон. Арманистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида экилади. Тупи ўртача ўсади. Барги йирик, чўзинчоқ, силлиқ, арра тишли, туксиз. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача ва йирик, шингиллари тиғизлиги ўртача. Ғужуми уруғсиз, ўртача, оч сариқ. Пўсти юпқа, ғуборли. Эти сершира, мазаси ёқимли. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 2800 – 3000да 120– 130 кунда пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 59 – 90 с/га. Совуққа бардоши паст. Раға ва ун шудринг билан ка-салланади. Янгилигида исте’мол этилади, майиз солинади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аскарий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |