Asketizm
Аскетизм (қадимги юнонча: ἄσκησις - аскетес – бирор нарса билан машғул бўлиш) – қаранг Зоҳидлик. Зоҳидлик, аскетизм — тарки дунёчилик, сақланиш. Худонинг марҳаматига мушарраф бўлиш учун тарки дунё қилиш зарурлиги ҳақидаги диний тасаввур. Зоҳидлик христианликда монахликда кўринса, исломда дарвишлик, чилла ўтириш, рўза тутиш, зикр тушиш кабиларда намоён бўлади. Тасаввуфда Зоҳидлик Аллоҳнинг зикрига халал берувчи барча нарсаларни тарк этиш демакдир. Бунда Аллоҳга ширк келтиришдан сақланиш ва ибодатда риёдан холи бўлиш, барча гунохлардан ва ҳаром нарсалардан сақланиш ва ниҳоят ортиқча дунёвий ашёларга мехр қўймаслик назарда тутилади. Шариат ва тариқат одобларига бу хилда риоя этишни Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Хўжа Аҳрор, Нажмиддин Кубро ва бошқалар тарғиб этганлар[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |