Askomitsetsimonlar
Аскомицецимонлар, хал тачали замбуруғлар (Асcомйcетес) – махсус халтачаларда ривожланиб ети-ладиган споралар орқали кўпа-ювчи замбуруғлар синфи. 42000 дан ортиқ тури бор. Ба’зи турлари жинссиз йўл билан турли конидиал споралар ҳосил қилади. Замбуруғ мицелийси бир ядро (гаплофа-за) ҳужайрали ва халтача ҳосил қилувчи қўш ядро (диплофаза) ҳужайрали гифлардан иборат. А.нинг энг содда тузил-ган вакилларида халтача бевосита зиго-тааан етилади; бунда гифларнинг икки ҳужайраси ва ҳужайра ядролари ўзаро қўшилиб, зигота ҳосил қилади, зигота эса ўз навбатида халтачага айланади. Айни вақтда копуляция туфайли юзага келган зигота ядроси редуксия йўли билан кетма-кет бўлина боради. Шу тариқа икки ёки уч бўлинишдан сўнг тўртта ёки саккиз-та гаплоид ядролар, уларнинг ёнида эса шу ядролар сонига тенг келадиган аско-споралар ҳосил бўлади. Бунда зиготадан битта халтача етилади. Бироқ кўпчилик А.да (айниқса танасидаги халтачалари тўда-тўда бўлиб ўрнашган вакилларида) зиготадан битта эмас, бир нечта халтача ҳосил бўлади. А. асосан тана тузилишига ва қисман халтача шаклига мос ҳолда бўлинади. Улар яланғоч халтачалилар, я’ни тубан А. (Гймноасcи), мевахалта-чалилар (Cарпоасcи) ва локулоаскоми-сетлар (Лоcулоасcи) деб аталувчи учта кенжа синфга ҳамда бир неча оилаларга бўлинади. Кенг тарқалган, кўпчилик сапрофитлар тупроқда, турли орга-ник қолдиқларда учрайди, озиқ-овқат маҳсулотларида кўпайиб, уларни бузади. Лишайниклар танасида яшайдиган барча замбуруғлар А.га киради. Конидия дав-рида кўпчилик А. ўсимлик, ҳайвонларда паразитлик қилади, селлюлозани ва ҳар хил саноат маҳсулотларини емириб за-рар келтиради. А. микробиология сано-атида ферментлар, антибиотиклар ва бошқа маҳсулотлар олиш мақсадида фойдала-нилади. Бир қанча турлари (қўзиқорин, строчок, трюфел ва бошқалар)дан озиқ-овқат сифатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аскомицецимонлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |