Аскорбин кислотасининг оптик изомери:
1а — Л-аскорбин кислота,
2а — Л-изоаскорбин кислота,
1б — Д-изоаскорбин кислота,
2б — Д-аскорбин кислота

Аскорбин кислота — витамин C — кристалл модда; скорбутга қарши витамин. Ҳайвонларнинг буйрак усти безлари, гипофизи ва жигарида, игнабаргли дарахтлар япрокларида, айниқса ҳўл мева ва сабзавотларда кўп. Бу витамин иссиққа чидамсиз, юқори температурада бузилади. Аскорбин кислота организмдаги оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида қатнашади. Унинг овқатда етишмаслиги қон томирларнинг шикастланиши, қон оқиши билан кечадиган лавша (скорбут) касаллигига сабаб бўлади. Тиббиётда кенг қўлланади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар