Аскохитозлар – ўсимликларда Асcочйта туркумига мансуб паразит замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар. А. ўсимлик баргларида турли рангда кат-та-кичик доглар, поясида яралар пайдо қилади, ўсимлик уруғи ва мевасини зарарлайди, касалланган барглар қуриб тўкилади, шохлари қурийди, меваси етилмайди, зарарланган уруғлик унмайди. Аксарият дуккакли дон экинлари, зиғир, мевали дарахтлар, резавор мева-лилар зарарланади. Кураш чоралари: ал-машлаб экиш, экинни азотли ўғитлар билан озиқлантириш, касалликка чидамли навларни экиш, экишдан олдин уруғликни дорилаш, ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб ташлаш ва йўқотиш (қаранг Замбуруғли касалликлар).[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аскохитозлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.