Асл қора, Кизляр қораси, Проско-вейск қораси– ўртапишар винобоп узум нави. Халқ селексияси йўли билан Шимолий Кавказда чиқарилган. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача катталикда, беш бўлакчали, арра тишли, орқаси бир оз тукли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача, си-линдр-конуссимон, вазни 150 — 250 г, шингил ва ғужумлари ўртача тиғиз. Ғужуми думалоқ, кўк-бинафша, катталиги ўртача (16 — 18 мм). Эти пушти, ширин, серсув (таркибида 27% гача қанд бор). Асл қора куртак ёзгандан бошлаб фаол ҳарорат йиғиндиси 2890°да 140 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 100– 120 с/га. Асосан, Шимолий Кавказда раёнлаштирилган. Ўзбекистонда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида экилади. Спирти паст қизил винолар ва шарбатлар тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асл қора“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.