Аслаҳаддин масжиди (туркча: Аслаҳаддин Cамии) – Туркиянинг Бола шаҳри, Акпинар маҳалласида жойлашган масжид. Ҳазрат Аслаҳаддин номи билан машҳур бўлган Саййид ибн Абу Бакр шарафига номланган бўлиб, масжид ичида унинг тüрбеси (мақбараси) жойлашган[1][2]. Қабрдаги ёзувга кўра, Саййид ибн Абу Бакр Хуросондан 18 000 нафар аскар билан Онадўлига келган ва мусулмонлар томонидан Болу қал’аси қамал қилинганида, истеҳкомнинг иккинчи қисмида ҳалок бўлган. Туман ҳокимияти томонидан ушбу воқеа милодий 934-йилда содир бўлган деб кўрсатилган бўлиб, воқеа Малазгирт жангидан 137 йил олдин содир бўлган. Тарихий ҳужжатлар шуни кўрсатадики, Онадўлини исломлаштириш ва турклаштириш ҳаракати аввалроқ бошланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар Аҳмад Яссавий ташаббуси билан амалга оширилган. 1071-йилда Малазгирт жангидан олдин Онадўлига келган Алперенлардан[изоҳ 1] эди. Саййид Аслаҳаддин ва унинг сафдошлари ана шундай юришлардан бирини ташкил қилган[3][4]. Масжидда бир неча марта реставрация ишлари амалга ошририлган. Мақбара 1967-йилда қайта қурилган[1].

Масжид
Аслаҳаддин масжиди
туркча: Аслаҳаддин Cамии
Мамлакат  Туркия
Шаҳар Болу шаҳри (Туркия)
Жойлашуви Акпинар маҳалласи

Изоҳлар

  1. ↑ Исломни ёйиш учун келган жангчилар.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Сеййид бин Эбû Бекир Аслаҳаддин Эфенди Ҳазретлери Ҳаятı Кимдир“. www.эвлияларимиз.cом. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  2. ↑ Газетеси, Акпıнар?да Бир Алперен ?АСЛÂҲАДДİН Ҳз ?-М. Невзат Öздемир- болунунсеси „Акпıнар?да Бир Алперен... ?АСЛÂҲАДДİН Ҳз.? - М. Невзат Öздемир - болунунсеси Газетеси“ (тр). Акпıнар?да Бир Алперен... ?АСЛÂҲАДДİН Ҳз.? - М. Невзат Öздемир - болунунсеси Газетеси. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  3. ↑ „Болу | Ким Кимдир? Биёграфи Банкасı“ (тр). Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  4. ↑ „Болу Валилиğи – İлимизин Тариҳçэси (Туркиш)“. 2018-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-феврал.