Aslanbek Dzitiyev
Асланбек Евдокимович Дзитиев (1982-йил, 27-август; Владикавказ) — россиялик таэквондочи, 67 ва 68 килограммгача вазн тоифаларида мусобақаларда иштирок этади. Европа чемпионатининг бронза медали совриндори, олимпия ўйинлари иштирокчиси.
| Асланбек Дзитиев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1982-йил 27-август Владикавказ, РСФСР, СССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Таэквондо |
Таржимайи ҳоли
Асланбек Дзитиев 1982-йил 27-августда туғилган[1].
Фаолияти
1999-йилда ёшлар ўртасудаги мусобақада иштирок этган. Никосияда ўтказилган Европа чемпионатида 68 килограмм вазн тоифасида чемпион чемпионликни қўлга киритган. Худди шу йили катталар ўртасидаги мусобақада ҳам иштирок этган. Асланбек Эдмонтонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида (67 кггача вазн тоифасида) ва Стокголмда бўлиб ўтган 2000-йилги олимпиада ўйинларига саралаш турнирида қатнашган. Швециядаги, усобақада Дзитиев иккинчи ўринни эгаллаган[1].
2000-йилда Асланбек Хитой Республикасининг Каоҳсиунг шаҳрида университетлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Патрадаги Европа чемпионатида қатнашган. Сиднейда бўлиб ўтган олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Россия терма жамоаси сафига қўшилган. Биринчи даврада ливиялик Низар Моҳамед Наилини мағлуб этган. Аммо кейин кореялик Шин Жун Сикга 1:9 ҳисобида мағлуб бўлган. Кореялик спортчи эса финала қадар етиб борган. Ўтиш босқичида Дзитиев келиб чиқишии туркиялик бўлган, Австрия номидан мусобақаларда иштирок этган Тунcай Çалışканга ютқазиб, бронза медали учун курашиш имконидан маҳрум бўлган[1].
Дзитиев Нидерландиянинг Wоэнсдречт шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Бир йилдан кейин АҚШда ўтказилган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган. Аммо бу сафар совриндорлар қаторига кира олмаган[1].
2003-йилда Дегудаги универсиадада иштирок этган. Чорак финалда испаниялик Арис Итхисоага ютқазган. ва Гармисч-Партенкирчендаги жаҳон чемпионатининг биринчи давра баҳсларида Ёсвани Пересга мағлуб бўлган[1].
Спортдаги фаолиятини якунлагач, мураббийлик фаолиятини бошлаган. Паралимпиячиларга мураббийлик қилади[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „ДЗИТИЭВ, Асланбек“ (эн). ТаэкwондоДата. 2023-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
- ↑ „Асланбек Дзитиев“ (ру). Ирйстон Тв. 2022-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.