„Асли ва Карам“ – халқ достони. Туркийларнинг ўғуз гуруҳига мансуб қавми орасида айтиб келинган. Айниқса, Хоразм воҳасида машҳур, шунингдек, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Курдистон ва Ироқда ҳам маълум.

„Асли ва Карам“ қайси вариант ёки версияда ижро этилмасин, унинг асосий мундарижаси чин севги-муҳаббат ғоясини тараннум этишдан иборат. Унинг кўпчилик ишқий-романтик достонлардан фарқи шундаки, агар бошқа достонлар қаҳрамонлари узоқ давом этган жудолик ва турли-туман саргузаштлардан сўнг топишиб, мурод-мақсадларига эришсалар, „Асли ва Карам“да икки севишганнинг тақдири фожиа билан тугайди. „Асли ва Карам“нинг энг мукаммал ўзбекча варианти Хонқа туманида яшаган Сўна халфадан ёзиб олинган бўлиб, Хоразм халқига хос бўлган маҳаллий хусусиятларга бой. Бунда фақат икки севишган қалб саргузаштигина эмас, балки ХВИ аср даври ҳам маълум даражада акс эттирилган. Буни достон қаҳрамонларининг диний эътиқоди, турмушга нисбатан муносабатлари, шунингдек Хоразм ўзбеклари этник маданиятига хос жиҳатлардан ҳам англаш мумкин. „Асли ва Карам“ достони илгари бахшилар томонидан куйлаб келинган бўлса, ХХ асрга келиб, халфалар репертуаридан ҳам ўрин олган. Хивалик шоира ва халфа Хоним сувчи бу достонни мукаммал ёд билган ва тўй-сайиллар, хотин-қизлар давраларида ҳам маҳорат билан куйлаган[1].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асли ва Карам“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.