Асмо бинти Язид ибн ас-Сакан ал-Ансорий (арабча: أسماء بنت يزيد بن السكن الأنصارية‎‎; тах. милодий 599/600[а] — тах. милодий 689) — Мадина ансорларидан, ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аёл саҳобаси[3]. 81 та ривояти сунний ҳадислар тўпламларида сақланган бўлиб, улар орасида Абу Довуд[4], ат-Термизий[5], ан-Насоий[6] ва Ибн Можа тўпламлари ҳам бор[3][7]. Ҳудайбия сулҳини имзолаганлар орасида бўлган[8].

Асмо бинти Язид
Таваллуди Милодий тах. 599
Вафоти Ҳижрий 69-йил / милодий 689-йил (89–90 ёш)
Дамашқ, Умавийлар халифалиги
Дафн этилган жойи Боб ас-Сағир қабристони, Дамашқ, Сурия
Машҳур ишлари Саҳоба
Бошқа номлари Аёллар хатибаси
Қариндошлари Язид ибн ас-Сакан (отаси)
Умму Саъд бинти Хузайм ибн Мас’уд ибн Қала (онаси)

Таржимаи ҳоли

Асмо Язид ибн Сакан[8] ва Умму Саъд бинти Хузайм ибн Мас’уд ибн Қаланинг қизи бўлган[9]. Унинг ёшлик йиллари ҳақидаги маълумотлар ҳужжатлаштирилмаган. Асмо тахминан милодий 589-йилда туғилган[1]. У ансорлардан бўлиб, Саъд ибн Муъоз бошчилик қилган Бану Авс қабиласининг Абдулашҳол уруғига мансуб бўлган. Асмо пайғамбар Муҳаммад Мадинага келганидан сўнг унга бай’ат қилган ансорий аёллар орасида бўлган[10]. Унинг отаси Язид ибн ас-Сакан, акаси Амир ибн Язид ибн ас-Сакан, синглиси Ҳаво бинти Язид Ансория ва амакиси/акаси Зиёд ибн ас-Сакан Уҳуд жангида иштирок этиб, ҳалок бўлган[8][11].

Асмо бинти Язид Муоз ибн Жабалнинг амакиваччаси бўлгани айтилади[12], бироқ бу нисбат аз-Заҳабий томонидан „Тажрид Асмо ас-Саҳоба“ асарида баҳсли деб кўрсатилган[9]. Маълумотларга кўра, у ансорлар орасидан ислом динини биринчилардан қабул қилган аёллардан бўлиб, бу динни Мусъаб ибн Умайрнинг даъвати орқали қабул қилган[12].

Унвонлари

Асмо Хатибат ан-Нисо (арабча: خطيبة النساء‎‎) деб ҳам аталади. Бу унинг мусулмон аёлларнинг ҳимоячиси ва вакили сифатидаги ролини, аёлларнинг диний мажбуриятлари ва савоб масалаларида пайғамбар Муҳаммадга мурожаат қилиш истаги бўлган пайтларда уларнинг номидан сўзлаганини англатади[13].

Исломий ривоятларда у Аввал му’тадда фи ал-Ислом (арабча: أول معتدة في الإسلام‎‎) деб ҳам аталади. Бу унвон унга исломда талоқ қилинган аёл сифатида белгиланган иддага биринчи бўлиб амал қилгани учун берилган. Хабарларга кўра, у пайғамбар Муҳаммад ҳаётлик чоғида турмуш ўртоғи билан ажрашган, ўша вақтда ажрашган аёллар учун белгиланган кутиш муддати яъни идда мавжуд эмас эди. Ривоятларга кўра, Қур’оннинг Бақара сураси (2:228-оят) яъни талоқ қилинган аёлларнинг кутиш муддати ҳақидаги ҳукм унинг ажрашиши воқеаси билан боғлиқ ҳолда нозил бўлган[13].

Ҳимоячилик ишлари

Асмо бир гуруҳ мусулмон аёллар номидан уларнинг диний мақоми ва савоб ишлари масаласида Муҳаммад пайғамбарга мурожаат қилгани айтилади[3]. Лондон СОАС университети[14] антропология ва социология бўлими профессори Марлоэс Жансоннинг „Ислам, Ёутҳ анд Модернитй ин тҳе Гамбиа: Тҳе Таблигҳи Жамаъат“ асарида[15] Асмо исломий анъаналарда мусулмон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ шахс сифатида тасвирланган[15]. Асмо пайғамбар Муҳаммадга эркаклар оммавий диний ва ҳарбий вазифаларда қатнашар экан, аёллар уй-рўзғор мас’улиятларини кўтарадиган бўлса, улар ҳам эркаклар каби диний савобга эга бўладиларми деб сўраган[16].

Пайғамбар Муҳаммад унинг нутқини мақтаган ва аёл эрига ҳамда хонадонига нисбатан вазифаларини адо эца, бундай амаллар орқали эркаклар оладиган савобга тенг савоб олишини айтган[16].

Ривоятлари

Асмонинг номи пайғамбар Муҳаммадга нисбат берилган ривоятларни нақл қилувчи аёл сифатида тилга олинади. Абу Довуд, ат-Термизий, ан-Насоий ва Ибн Можа ундан ривоятлар қилган[3].

Асмога нисбат берилган ривоятлар орасида Моида сураси (Қур’он 5) нозил бўлиши билан боғлиқ воқеа ҳам бор. Ривоятга кўра, у пайғамбар Муҳаммаднинг урғочи туяси ал-Адбонинг жиловини ушлаб турган пайтда ушбу сура нозил бўлган. Унинг баён этишича, ваҳий нозил бўлиш жараёни ниҳоятда оғир бўлиб, бунинг натижасида ҳатто туянинг оёқлари букилиб кетишига оз қолган. Мусулмон олимлари бу ривоятдан пайғамбар Муҳаммаднинг ваҳийни Жаброил фаришта орқали қабул қилган пайтдаги жисмоний ҳолатини тушунтириш ва муҳокама қилишда келтириб ўтган[2].

Жанглари

Асмонинг акаси Имара ибн Язид Уҳуд жангида пайғамбар Муҳаммад билан бирга қолган саҳобалар орасида бўлиб, уни ҳимоя қилаётган пайтда ҳалок бўлган. Отаси ва амакиси ҳам шу жангда ўлдирилган[2]. Хабарларга кўра, бу воқеалар уни пайғамбар Муҳаммад ҳаётлик давридаги мусулмон юришларига ҳамроҳ бўлишга илҳомлантирган. Пайғамбарнинг вафотидан 3 йил ўтгач, Асмо Византия қўшинига қарши жанг қилиш учун Сурияга йўл олган мусулмон қўшини таркибига қўшилган. У Макканинг фатҳ қилинишида иштирок этган[2]. Шунингдек, Умар халифалиги даврида Византия Суриясида бўлиб ўтган Ярмук жангида ҳам қатнашган. Кейинги хабарларда унга чодир устуни билан тахминан 9 нафар византиялик аскарни ўлдиргани нисбат берилади[16][11].

Асмо Хайбар жангида ҳам иштирок этган[8]. Шунингдек, Хандақ ҳамда Хайбар жангининг ҳам гувоҳи бўлган[11].

Адабиётда

Асмо замонавий адабий асарларда мусулмон аёлларнинг етакчилиги ва феминистик қарашлари доирасида ҳам тилга олинади. Моҳжа Каҳф шеърияти таҳлилларида у аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш билан боғлиқ қаҳрамон сифатида кўрилади[17]. Каҳфнинг „Бреакинг: Аиша Cлаимс то Бе Пост-Феминисм“ номли шеърида у аёллар ҳуқуқлари ва аёлларнинг ўрни ҳақида қайғурадиган аёл сифатида тасвирланган. Таҳлилда унинг номи мусулмон аёллар етакчилиги, фаоллик ва жамоат ҳаётида иштирок этиш мавзулари билан боғланади[17].

Вафоти

Мусулмонларнинг Сурияни фатҳ этишидан сўнг, Асмо шу минтақада қолиб, аёлларга ислом дини бўйича таълим берган. У узоқ умр кўрган ва Абдулмалик ибн Марвон халифалиги даврида ҳижрий 69-йилда 90 ёшида Дамашқда вафот этган. Ўлимидан кейин унинг жасади Дамашқдаги Боб ас-Сағир қабристонига дафн этилган[2].

Изоҳлар

  1. ↑ У 689-йилда тахминан 90 ёшида вафот этган[1][2]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 عمان, جريدة „أسماء بنت يزيد.. خطيبة النساء“ (ар). جريدة عمان (2022-йил 21-апрел). Қаралди: 2026-йил 3-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Wомен cомпанионс оф Пропҳет: Асмаа бинт Язеэд, тҳе wомен'с репресентативе“. Араб Неwс (2011-йил 5-август). Қаралди: 2026-йил 3-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Счолар оф реноwн: Асмаа бинт Язеэд“. Араб Неwс (2003-йил 10-феврал). Қаралди: 2026-йил 1-июн.
  4. ↑ „Сайингс анд Теачингс оф Пропҳет Муҳаммад (صلى الله عليه و سلم)“ (ла). Суннаҳ.cом. Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  5. ↑ „Сайингс анд Теачингс оф Пропҳет Муҳаммад (صلى الله عليه و سلم)“ (ла). Суннаҳ.cом. Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  6. ↑ „Сайингс анд Теачингс оф Пропҳет Муҳаммад (صلى الله عليه و سلم)“ (ла). Суннаҳ.cом. Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  7. ↑ „Сайингс анд Теачингс оф Пропҳет Муҳаммад (صلى الله عليه و سلم)“ (ла). Суннаҳ.cом. Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Гҳаданфар, М.А.. Греат Wомен оф Ислам. Даруссалам, 2001 — 239-242-бет. ИСБН 978-9960-897-27-1. Қаралди: 2026-йил 2-июн. 
  9. ↑ 9,0 9,1 „دائرة المعارف الإسلامیة الکبری“ (ар). مرکز دائرةالمعارف الإسلامیة الکبری. Қаралди: 2026-йил 3-июн.
  10. ↑ „Wомен cомпанионс оф Пропҳет: Асмаа бинт Язеэд, тҳе wомен'с репресентативе“. Араб Неwс (2011-йил 5-август). Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 درويش, كتبت سارة „أسماء بنت يزيد.. خطيبة النساء المطالبة بـ"المساواة" وأول معتدة فى الإسلام“ (ар). اليوم السابع (2016-йил 3-июл). Қаралди: 2026-йил 3-июн.
  12. ↑ 12,0 12,1 الخليج, صحيفة „أسماء بنت يزيد سفيرة النساء إلى الرسول“ (ар). صحيفة الخليج (2010-йил 6-май). Қаралди: 2026-йил 3-июн.
  13. ↑ 13,0 13,1 „أسماء بنت يزيد.. خطيبة النساء المطالبة بـ"المساواة" وأول معتدة فى الإسلام“ (ар). Ёум7 (2016-йил 3-июл).
  14. ↑ „Профессор Марлоэс Жансон“. СОАС (2011-йил 25-январ). Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  15. ↑ 15,0 15,1 Жансон, Марлоэс. Ислам, Ёутҳ анд Модернитй ин тҳе Гамбиа: Тҳе Таблигҳи Жама'ат. Cамбридге Университй Пресс, 2014 — 179-бет. ИСБН 978-1-107-04057-1. Қаралди: 2026-йил 2-июн. 
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 „Счолар оф реноwн: Асмаа бинт Язеэд“. Араб Неwс (2003-йил 10-феврал). Қаралди: 2026-йил 2-июн.
  17. ↑ 17,0 17,1 Джоҳар, Ҳаснул Инсани; Утами, Мира. Гендер: Леадерс анд Мотҳерс ин Муслимаҳ-Америcан Литературе. Алинеа Медиа Дипантара — 48–50-бет. Қаралди: 2026-йил 2-июн. 

Адабиётлар