“Асмоуллоҳ” “(Аллоҳнинг исмлари”) – Шайх Муҳаммад Табодгонийнинг асари. Асарда Аллоҳнинг 99 исми ва уларнинг зикр этилиши ҳақидаги фикрлар келтирилган. “Асмоуллоҳ” “Асмои ҳусно” деб ҳам юритилади. Асарга жуда кўп шарҳ битилган бўлиб, Навоий “Насойим ул-муҳаб­бат”да фақат Шарафиддин Али Яздий ва Али бин Шаҳоб бин Муҳаммад ал-Ҳамадоний шарҳларини тилга олади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат".