Асо-мусо, ҳасса-мусо (Абелиа cорймбоса) – шилвидошлар оиласининг абелия туркумига мансуб сершох ва сер-барг бута. Танасининг пўсти кулранг, титилган, ба’зан танадан қисман ажрал-ган. Пояси олти қиррали. Барглари қисқа бандли, эллипссимон (1,5 – 6 см), чети текис, ба’зилари кунгурадор. Гуллари бир нечтадан (кўпинча учтадан) бўлиб, тўпгулга йиғилган; косача қайтақиси (5 – 8 мм кенгликда) тўрт (ба’зан уч) бўлакли; тож-барги оқиш, 10–15 мм узунликда, чангчилари тўрттадан бўлиб тож найчасининг ичида жойлашган; уруғчиси битта, уруғчи устунчаси най-чадан бир оз чиқиб туради. Меваси бир оз чўзиқ ва япалоқ (5 – 8 мм узунлик-да), тукли, фақат Ўрта Осиё (Тяншан тоғлари) учун хос эндемик ўсимлик. А. Кирғизтов, Талас, Шарқий Чатқол, Суса-мир ва Фарғона тоғлари (Мойлисой, Арс-лонбоб)нинг ёнғоқзор ва арчазорларида учрайди. Ёғочи қаттиқ бўлганидан жуда қадрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асо-мусо“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.