Asos (kimyo)
Кимёда асос водород ионлари (протонлар) ни қабул қила оладиган, ёки кенг айтганда, электрон жуфтларини бера оладиган моддадир. Эрувчан асосга, агар у гидроксид ионларига (ОҲ-) эга бўлса ва уларни қўйиб юборса, ишқор дейилади. Брøнстед-Лоwрй (талаффузи: Брўнстед-Лоури) назарияси асосларни протон акеспторлари, Леwис (талаффузи: Луис) назарияси эса электрон жуфтлари донорлари, дейди.[1] Эски Аррҳениус (талаффузи: Аррениус) назарияси асосларни гидроксид анионлари, дейди,[2] лекин бугунда бу таъриф фақат ишқорларга тегишли. Сувда асослар кимёвий мувозанат автоионланишини ўзгартириб, соф сувдагидан камроқ фаолликли водород ионили эритмалар беради, яъни пҲ нормал шароитда 7 дан юқори бўлади. Кенг тарқалган асосларга мисол қилиб натрий гидроксид ва аммиакни олиш мумкин. Металл оксидлари, гидроксидлар ва айниқса алкоксидлар кучли, кучсиз кислоталарнинг тескари анионлари эса кучсиз асослардир.
Асослар кислоталарга кимёвий жиҳатдан қарама-қаршидир деб қараш мумкин. Асос ва кислота орасидаги кимёвий реаксия нейтраллашиш, дейилади. Асос ва кислоталар қаршилиги шундаки, кислота сувда гидроксоний иони (Ҳ3О+) консентрациясини оширади, асос эса, аксинча, пасайтиради. Асос ва кислоталар одатда сувли эритма шаклида бўлади. Асос сувли эритмаси кислота сувли эритмаси билан реаксияга кириб, сув ва тузлар ҳосил қилади, бунда туз сувли эритмада уни ташкил этувчи ионларга ажралади. Агарда сувли эритма тегишли туз билан тўйинган бўлса, реаксия натижасида эритмада туз чўкмаси ҳосил бўлади.
Манбалар
- ↑ Чемистрй, 9тҳ Эдитион. Кеннетҳ W. Wҳиттен, Ларрй Пеcк, Раймонд Э. Давис, Лиса Лоcкwоод, Георге Г. Станлей. (2009) ИСБН 0-495-39163-8. Паге 363
- ↑ Чемистрй. Паге 349
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |