Асосий фондлар, корхоналарнинг асосий фондлари– ишлаб чиқаришга узоқхизмат қиладиган, ўз натурал буюм шаклини узоқ вақт ўзгартир-маган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнида бир неча бор қатнашадиган меҳнат қуроллари ва воситалари. Одатда Асосий фондларга ишлаб чиқаришда бир йилдан ортиқ хизмат кўрсатадиган молмулк киритилади (ривожланган капиталистик давлатларда Асосий фондлар ўрнига асосий капитал тушунчаси қўлланади). Асосий фондлар ўз қийматини тайёр маҳсулотга аста-секин, бир неча йиллик ишлаб чиқариш жараёнида қисмлар билан ўтказади, маҳсулот сотилгач, корхонага пул ша-клида қайтиб келади (қаранг Амортизация ажрат-малари). Асосий фондлар қиймат жиҳатидан корхонага қўйилган пул бўлса, моддий жиҳатдан бино, иншоотлар, машина-ускуна ва бошқалардан иборат. Асосий фондларнинг қиймат ифодаси бухгалтерия балансида асосий воситалар деб юртилади. Асосий фондлардатутган ўрнига қараб Асосий фондлар асосий ишлаб чиқариш ва асосий ноишлаб чиқариш фондларига бўлинади. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотлар яратишда қатнашади. Улар тармоқлараро тақсимланиши жиҳатидан саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги фондларидан иборат бўлади, технологик жиҳатдан актив ва пассив фондларга бўлинади. Актив фондлар маҳсулот яратишда бевосита қат-нашувчи меҳнат қуролларидан, пассив фондлар ишлаб чиқаришнинг моддий шароити бўлган қурилмалар, бинолар, иншоотлар, омборлар ва бошқалардан иборат. Мод-дий-натурал таркибига кўра Асосий фондлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: бинолар, иншоотлар; узатма қурилмалар; қувват машиналари ва жиҳозлари; иш ма-шиналари ва жйҳозлари; транспорт воси-талари; ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари; улов ва маҳсулдор чорва; мевали боғлар ва да-рахтлар; ерларни яхшилашга сарфланган капитал ҳаражатлар. Асосий ноишлаб чиқариш фондларига уй-жой бинолари, мактаблар, клублар, даволаш муассасалари ва бошқа киради. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида Асосий фондлар балансида ирригация-мелиорасия фондлари қиймати алоҳида бандда кўрсатилади (улар иншоотлар таркибида ҳисобга киритилади). Хўжаликларнинг Асосий фондлар бухгалтерия ҳисобида 01 рақамли ҳисобварақда қайд этилади, натурал ҳамда қиймат кўрсат-кичларида ҳисобга олинади. Натурал кўрсаткичлар (дона-си, Вт ҳисобидаги қувват, м2 ҳисобидаги сатҳи ва бошқалар) Асосий фондларнинг сифат ва миқдори таркиби, хўжаликларнинг ишлаб чиқариш имкони-ятлари, сотиб олинган техника ёки бино, иншоотнинг қурилган вақти ҳақида тасаввур беради. Асосий фондлар қиймати жорий нархларда ёки қиёсий нархларда ҳисобланади. Ҳисобга олиш асосий воситаларнинг барча кўринишларини турлар бўйича таққослашга, уларнинг жами қийматини, улардаги янги тайёр маҳсулотга ўтадиган эскириш даражасини аниқлашга им-кон беради. Асосий фондлар реал миқдори мамла-катнинг иқтисодий салоҳиятини, ишлаб чиқариш қувватини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси халқхўжалиги барча тармоқларининг асосий ишлаб чиқариш фондлари амалдаги (жорий) нархларда 1993-йилда 19218,1 млрд. сўмни ташкил этган.Аҳмаджон Ўлмасов.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил