Asosiy jazolar
Асосий жазолар- жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланадиган жазо турлари. ЎзР ЖКнинг 43-моддасига мувофиқ, жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланиши мумкин: а) жарима; б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; в) ахлоқ тузатиш ишлари; г) хизмат бўйича чеклаш; д) қамоқ; э) интизомий қисмга жўнатиш; ж) озодликдан маҳрум қилиш; з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш. Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазолар фақат ҳарбий ҳизматчиларга нисбатан қўлланади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш фақат асосий жазо сифатидагина эмас, балки қўшимча жазо тариқасида ҳам қўлланиши мумкин.[1]
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |