До мажор аккордининг асосий тони (қизил билан белгиланган)(<пҳонос филе="Роот оф а мажор чорд он C.мид">Тинглаш</пҳонос>).
Асосий тон бир октава юқорида қайта такрорланган.

Асосий тон (русча: „Основной тон“) мусиқа назариясида турли маъноларни ифодаловчи тушунчадир.

Асосий тон асосий частоталар ҳосил қилган товуш тони бўлиб, ҳар қандай товуш манбаи фақат асосий частотада эмас, балки унга каррали бўлган юқори частоталарда (гармоникалар) ҳам тебранади. Ушбу юқори частоталар натижасида ҳосил бўладиган товушлар обертонлар деб аталади. Асосий тон табиий товушқаторнинг бошланғич ва энг пастки товуши бўлиб, у обертонлар учун таянч вазифасини бажаради.

Шунингдек, асосий тон аккорднинг энг пастки (бас) товушидир. Бу ҳолатда у аккорднинг бирламчи тузилишини белгилайди ва прима деб ҳам аталади. Терсия бўйича тузилган аккордларда асосий тон таянч вазифасини бажаради ва арабча 1 рақами билан белгиланади.

Мусиқий тузукда (яъни лад) асосий босқич, яъни бош поғона ҳам асосий тон дейилади. Бу поғона мусиқанинг умумий турғунлик марказини белгилайди, бошқа поғоналар унга тортилади ва мусиқий тузилмани барқарорлик ҳисси билан таъминлайди. Аккордлар таркибида асосий тон бошқа товушлардан алоҳида, аниқ ва равшан эшитилиши билан ажралиб туради. Асосий тон аккорднинг ҳар хил жойлашувларида муҳим аҳамият касб этади ва мусиқий тузилманинг бошқарув элементи ҳисобланади[1][2][3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асосий тон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  3. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.