Аспарагин — ҲООC-CҲ(НҲ2)-CҲ2-CОНҲ2 ўсимлик организмида азотли бирикмаларнинг алмашинишидан ҳосил бўладиган Аспарагин кислота амиди. Мол. м. 132,12; рангсиз кристаллар. Сувда, кислоталарда яхши эрийди, органик кислоталарда эримайди. Аспарагин — алифатик амино кислота. Кўп оқсилларнинг таркибига киради. Сарсабил (Аспарагус) пояларида топилган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида эркин ҳолда учрайди. Дуккакли ўсимликларнинг майсаларида ҳам тўпланади. Аспарагин ўсимликлар ҳаётида муҳим рол ўйнайди. У оқсил ҳосил бўлиши жараёнида вужудга келган аммиакни зарарсизлантирувчи ва ўсимликларни азот билан таъминловчи бирикма ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар