Asparux
Аспарух (Исперих, Испор, Аспи-рек) (? – 701) – қадимги туркийзабон булғорлар хони (643 – 701), илк славян-болгар давлати (681 – 1018) асосчиси. Аспарух булғор қабилалари иттифоқи йўлбошчиси Кубратхон (Қоротхон)нинг учинчи ўғли бўлган. Аспарух кўчманчи булғорларнинг бир қисми билан Азов бўйидан хазарлар тазйиқи остида Бес-сарабияга, сўнгра Дунайнинг Византияга қарашли ўнг соҳилидаги ерларга ўтган. 679 йил Мезия вилоятига кўчган, маҳаллий славянлар устидан ғалаба қозонган, До-бружа ва унинг атрофидаги ерларга ёйилиб, ҳозирги Шимолий Болгариядаги етти славян қабила иттифоқини ва бошқа айрим қабилаларни бўйсундириб Византия тан олишга мажбур бўлган ягона, қудратли давлат барпо этган (681) (қаранг Биринчи Булюр подшолиги).[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аспарух“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |