Аспидлар (Элапидаэ) – илонлар оиласи, 41 – 43 уруғга бўлинган 181 тури бор, барчаси заҳарли. Устки жағида заҳар оқиб тушадиган эгатчали бир жуфт тиши бор. Заҳари кучли, нервни фалажловчи та’сир кўрсатади, ба’зан одамни ўлдиради. Аспидларнинг ёноқ қалқони, рудимент оёқлари бўлмайди, ўпкаси битта. Аспидлар тропик ва субтропик минтакаларда, хусусан Африка, Жанубий Осиё ва Австралия, Жанубий ва Марказий Америкада тарқалган. Ўрта Осиёда капча ёки қошиқбош илон тури учрайди. Аспидлар асосан ерда, ба’зи турлари дарахтда яшайди. Бақалар, бошқа илонлар, майда кемирувчилар билан озиқданади. Аспидларга капча илонлар, мамбалар, ёвуз илонлар ва бошқа киради.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аспидлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.