Асқар Нигматов Нигматуллаевич 1954-йил 26-сентабрда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топди. География фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси (2002), Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси (2007).

Нигматов Асқар Нигматуллаевич
Таваллуд санаси 1954-йил 26-сентябр (1954-09-26) (72 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент шаҳар, О'збекистон Республикаси
Иш жойи Мактабгача та'лим вазирлиги ҳузуридаги МТТДМҚТМО институти
Илмий даража ва унвони География фанлари доктори, профессор
Мукофотлари Халқ таʻлими аʻлочиси, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси

Ўқиш даври

1971-йил Тошкент шаҳридаги 144-мактабни тамомлаб, сўнгра 1976-йил ТошДУ (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ)) География факултети Табиий география йўналишини битириб, Ўзбекистон Фанлар академияси Тупроқшунослик ва агрокимё институтига ишга юборилди. 1976—1977-йиллар у ТошДУ Биология-тупроқшунослик факултетида махсус фанлардан таълим олди. 1977—1988-йилларда Москва, Баку, Курск, Днепропетровск шаҳарларининг илмий марказларида малакасини оширди. 1976—1995-йиллар мобайнида у Тупроқшунослик ва агрокимё институти Тупроқ эрозияси лабораторияси катта лаборантлигидан шу институтнинг ўзи ташкил этган Тупроқ эрозияси ва техноген бузилиши бўлими мудиригача бўлган лавозим йўлини босиб ўтди. А.Н.Нигматов аспирантурани (1980-1984 йй.) Михаил Ломоносов номидаги МДУ География факултети профессори М.Н.Заславский ва ЎзР ФА ТАИ лаборатория мудири, профессор Ҳ.М.Маҳсудов раҳбарликларида олиб борди ҳамда 1985-йили „Тошкент вилоятининг жарланган ерлари ва уларни мелиорация қилиш“ мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ёқлади.[1] Докторантурани (1990-1993 йй.) у Михаил Ломоносов номидаги МДУ География факултетида профессорлар Г.А.Ларионов ва Р.С.Чаловлар раҳбарлигида ўтаб, 1993-йили „Ўзбекистон ерларининг жарланиши ва техноген бузилиши: уларни мелиорация ва рекултивация қилишнинг географик жиҳатлари“ мавзусида география фанлари бўйича докторлик диссертациясини ёқлади.[2]

Педагогик фаолияти

Унинг педагогик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси Фуқаролик ҳуқуқий билимлар кафедраси профессори (1995-1999 йй.), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ТДЙУИ Экология ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқи кафедраси профессори (1999-2005 йй.), ЎзМУ География факултети Табиий география кафедраси мудири (2004-2006 йй.), ЎзМУ АЛ ва КҲК билан ишлаш бўйича проректор (2005-2011 йй.), ЎзМУ Экология кафедраси мудири (2011-2012 йй.), Ботаника ва экология кафедраси профессори (2013-2014 йй.), ЎМКҲТТКМОваУҚТ Институти Таълимда бошқарув кафедраси мудири (2015-2018 йй.), МТТДМҚТМО институти Менежмент кафедраси профессори лавозимларида олиб борди ва бормоқда. Ўриндошлик асосида А.Н.Нигматов ЎзР ВМ Ислом университети Ислом ҳуқуқи кафедраси профессори (2001-2005 йй.), ЎзР Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги „Биоэкосан“ таълим муассаси илмий консултанти (2001-2005 йй.), ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ТДАУ Ҳуқуқшунослик кафедраси мудири (2002-2004 йй.), ЎзР Адлия вазирлиги Судяларни малакасини ошириш маркази профессори (2000-2004 йй.), ЎзМУ Табиий география ва география таълими методикаси кафедраси профессори (2004-2009 йй.), ТДПУ География таълими методикаси (2005-2007 йй. ва 2012-2015 йй.), ЎзМУ Олий педагогика институти (Минтақавий марказ) профессори (2006-2011 йй. ва 2013-2016-й.), ТИМИ Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси кафедраси профессори (2015-2018йй.), Тошкент вилояти мактаб ўқитувчиларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти Табиёт фанлари кафедраси профессори (2015-й.), ТошФИ (2016-2017 йй.), НамДУ профессори (2015-2018 йй.), Қозоғистоннинг 3 та, Қирғизистоннинг 1 та университетлари профессори (2000-2008 йй.), ГулДУ Экология ва география кафедраси профессори (2018-йилдан буён) лавозимларида педагогик фаолиятини давом эттирди.

Илмий ишлари

700 тадан зиёд ўқув, илмий, илмий оммабоп ишлар, жумладан, 13 та монография, 23 та дарслик, 27 та ўқув қўлланма, 28 та ўқув-методик ва методик қўлланма, 22 та китоб ва рисола, 1 та ихтирочилик патенти, 6 та муаллифлик гувоҳномаси, 3 та АКТ дастури, 1 та луғат, 14 та мавзули карта, 370 тадан зиёд илмий ва оммабоп мақола ва тезисларни ўзи ҳамда ўқувчилари билан чоп этган. Унинг ўзи ва раҳбарлигида яратилган 7 та дарслик ва ўқув қўлланма турли йилларда "Истеъдод" жамғармасининг „Энг яхши дарслик ва ўқув адабиётлар“ Республика танлови ғолиблари қаторидан ўрин олган.

Мукофотлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси (2002) Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси (2007)

Манбалар

Ҳаволалар