Asr goli
„Аср голи“ — ХХИ асрнинг биринчи жаҳон чемпионатида ФИФА сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши гол деб топилган[1]. Бу гол аргентиналик Диего Марадона томонидан 1986-йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Англияга қарши ўйиннинг 55-дақиқасида киритилган.
Тарихи
Ўйин 1986-йил 22-июн куни Мехико шаҳридаги „Ацтеко“ стадионида бўлиб ўтган. „Аср голи“ Марадона инглизлар жамоасининг жарима майдончасига йўл олганидан сўнг киритилган, бу вақтда у олти футболчини, шу жумладан дарвозабонни ҳам ортда қолдирган. Бундан тўрт дақиқа олдин Марадона қўли билан „Оллохнинг қўли“[2] деб аталган голни урган.
Кейинчалик, Марадона бу гол учун қисман инглиз ҳимоячиларининг олижаноблигига қарздор эканлигини тан олди, улар қоидаларни бузган ҳолда уни қайтаришга ҳаракат қилишмаган эди[3]. Ушбу ўйинда жамоасининг ягона голини киритган инглиз тўпурари Гари Линекер бу мў’жизавий голни кўриб, ҳаётида биринчи марта рақибини олқишлашга тушганини айтган[4]. Англиялик яримҳимоячи Крис Уоддл ушбу эпизод ҳақида шундай деган: „Жон Барнс билан заҳирада ўтирганимизда оғизларимиз очиқ эди, Марадона ўз майдонида тўпни олиб, жамоамизнинг ярмидан ўтиб кетди ва гол урди. Унинг голини ҳеч қачон унутмайман. Бир вақтнинг ўзида ҳам қарсак чалгилм, ҳам йиғлагим келди“[5].
Манбалар
- ↑ „Диэго Марадона гоал вотед тҳе ФИФА Wорлд Cуп™ Гоал оф тҳе Cентурй“ (инглизча) (деадлинк). фифа.cом (2002-йил 30-май). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2010-йил.
- ↑ [Бечтел.] „Соме инстанcес оф чеатинг аре ОК“ (инглизча). CНН Спорц Иллустратед (2005-йил 24-август). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2010-йил.
- ↑ редифф.cом: Фоотбалл Wорлд Cуп — Марадона’с стрике ис гоал оф тҳе cентурй
- ↑ Моҳаммед Бҳана. „Линекер Форгивес 'Гениус' Марадона Фор Ҳанд Оф Год“ (инглизча). гоал.cом (2009-йил 8-январ). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2010-йил.
- ↑ Сергей Бабарика. „Ле cлоwн“. фоотбалл.уа (7-декабр 2009-йил). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-январ 2012-йил.
Адабиётлар
- Марадона, Д. Марадона: Тҳе Аутобиограпҳй оф Соccер’с Греатест анд Мост Cонтроверсиал Стар, п. 129. Скйҳорсе Публишинг, 2007. ИСБН 1-60239-027-4.