Зиёсферада исми Асрор ва фамилияси Алиқулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Асрор Алиқулов (1978-йилнинг 12-сентябрида[1], Муборак, Ўзбекистон ССРда туғилган) — ўзбекистонлик футбол мураббийи ва собиқ футболчи. Ҳимоячи позициясида ойнаган. Ғузорнинг „Шўртан“ клуби бош мураббийи.

Асрор Алиқулов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Асрор Чориевич Алиқулов
Таваллуд санаси 1978-йил 12-сентябр (1978-09-12) (48 ёш)
Таваллуд жойи Муборак тумани Ўзбекистон ССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Вазни 85 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шўртан
Рақами Бош мураббий
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995—1997 Машъал 35 (0)
1997—2002 Насаф 160 (5)
2003—2009 Пахтакор 197 (1)
2009—2010 Шўртан 13 (0)
2010 Насаф 5 (0)
2011—2013 Шўртан 58 (1)
2014 Динамо Самарқанд 21 (0)
2015—2016 Шўртан 19 (0)
Миллий терма жамоа
1999—2008 Ўзбекистон 61 (0)
Бошқарган клублари
2017—2018 Шўртан
2018—2019 Машъал
2020—2023 Шўртан
2023 Қизилқум
2023—2025 Машъал
2025— Шўртан
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Профессионал фаолиятини 1995-йилда Муборакнинг „Машъал“ жамоасида бошлаган. У ердан Қаршининг „Насаф“ жамоасига вилоят бош клубига таклиф қилинди ва бу жамоада Асрор икки марта мамлакат чемпионати бронза медалларини қўлга киритди. 2001-йилда Ўзбекистон клублари терма жамоаси таркибида Малайзияда ўтказилган Мердека Кубоги халқаро турнири ғолиби бўлди.

Алиқулов 2003-йилги мавсум олдидан Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасига таклиф қилинганди. Бу клуб таркибида у кетма-кет беш марта мамлакат чемпиони ва шунча марта қаторасига мамлакат кубоги соҳибига айланди[2]. 2014-йилги мавсумни Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси таркибида ўтказди[3][4]. 2015-йилги мавсумда „Шўртан“ жамоаси таркибида тўп сурган вақтида Ўзбекистон Суперлигасида энг кўп ўтказган футболчи сифатида рекорд ўрнатди[5][6][7]. 2016-йилги мавсум Ғузорнинг „Шўртан“ жамоаси таркибида фаолиятини якунлади[8]

Миллий терма жамоа

2007-йилги Осиё Кубоги финал турнирига тайёргарлик жараёнида жиддий жароҳат олди, аммо ирода ва чидамлилик кўрсатиб, катта футболга қайтди.

1999—2008-йилларда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган. 2007-йилда у миллий терма жамоа сафида тўртта ўйин ўтказган.

У 1999-йилдан 2008-йилгача миллий терма жамоа аъзоси бўлган ва 63 марта ўйнаган[9][10].

Мураббийлик фаолияти

2017-йилги мавсумда „Шўртан“ жамоасининг ёшлар жамоасининг мураббий ва асосий жамоада мураббийлар шатабида мураббий сифатида фаолиятини бошлади[11][12][13][14]. 2019-йилги мавсумда Муборакнинг „Маш’ал“ клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди[15]. 2020-йилги мавсумда „Шўртан“ жамоасига бош мураббий сифатида қайтди[16]. 2023-йилги мавсумда Навоийнинг „Қизилқум“ жамоасида ярим мавсум давомида бош мураббий лавозимида фаолият олиб борди[17][18]. 2023-йилги мавсум иккинчи даврасида Муборакка қайтган ва 8-августда „Маш’ал“ клуби билан шартнома имзолаган[19][20]. 2025-йил 3-октябрда Ғузорнинг Шўртан клуби билан шартнома имзолаган[21][22].

Ютуқлари

Клуб

Пахтакор

Миллий терма жамоа

  • Мердека турнири ғолиби: 2001

Шахсий ҳаёти

Алиқулов олий маълумотли. Қарши давлат университетини тамомлаган. У сертификатланган футбол мураббийи. Уйланган. Уч фарзанднинг отаси.

Манбалар

  1. ↑ „Асрор Алиқуловни табриклаймиз“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  2. ↑ „О'збекистон кубоги. Барча финалларнинг рамзий терма жамоаси“. 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  3. ↑ „Асрор Алиқулов "Динамо"да“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  4. ↑ „Асрор Алиқулов “Динамо”дан кетадими?“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  5. ↑ „Асрор Алиқулов "СҲо'ртан"га қайтмоқчи“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  6. ↑ „Асрор Алиқулов мутлоқ рекорд соҳиби!“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  7. ↑ „Олий лига-2015. 41 ёшли Бугало ва қолган фахрий футболчилар“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  8. ↑ „Асрор Алиқулов фаолиятини якунлади“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  9. ↑ Узбекистан – Реcорд Интернатионал Плаерс (Wайбаcк Мачине сайтида 22 Септембер 2008 санасида архивланган)
  10. ↑ „Терма жамоа гвардиячилари #8. Асрор Алиқулов“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  11. ↑ „Асрор Алиқулов “СҲо'ртан” ёшлари жамоасини бошқаради“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  12. ↑ „Асрор Алиқулов – “СҲо'ртан” клуби мураббийлар штабида“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  13. ↑ „Асрор Алиқулов - "СҲо'ртан" бош мураббийи“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  14. ↑ „ПРО-лигада кимлар бош мураббийлик қилмоқда?“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  15. ↑ „Расмий хабар: Асрор Алиқулов - "Машал" бош мураббийи“. 2023-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  16. ↑ „“СҲо'ртан”га янги бош мураббий тайинланди“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  17. ↑ „Расман: Асрор Алиқулов - "Қизилқум" бош мураббийи“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  18. ↑ „Расман: Асрор Алиқулов о'з аризасига ко'ра "Қизилқум"ни тарк этди. Унинг о'рнини Тачмурад Агамурадов эгаллади“. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  19. ↑ „Расман: Асрор Алиқулов "Машъал" устозига айланди.“ (2023-йил 8-август).
  20. ↑ „Расман: Асрор Алиқулов "Машъал"даги фаолиятини давом эттиради.“ (2024-йил 6-январ).
  21. ↑ „"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради“ (2025-йил 3-октябр).
  22. ↑ „Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади“ (2025-йил 5-октябр).

Ҳаволалар