Assim Madibo
Ассим Омер Ал Ҳаж Мадибо (1996-йил 22-октябрда туғилган) — қатарлик футболчи, Қатарнинг “Ал-Дуҳаил” клубида ва Қатар терма жамоаси сафида ҳимоячи вазифасида тўп суради.
![]() Мадибо Қатар миллий терма жамоаси билан 2019-йил Осиё кубогида | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Ассим Омер Ал Ҳаж Мадибо[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1996-йил 22-октябр | ||
| Таваллуд жойи | Доҳа, Қатар[1] | ||
| Бўйи | 1.68 м[2] | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Ал-Дуҳаил | ||
| Рақами | 23 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| –2014 | АЖ Аухерре | ||
| 2014–2015 | Аспире Аcадемй | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2015–2016 | ЛАСК Линз | 1 | (0) |
| 2015–2016 | ФC Пасчинг/ЛАСК Линз ИИ | 4 | (0) |
| 2016 | Cултурал Леонеса | 1 | (0) |
| 2016–2017 | Лекҳwия | 12 | (0) |
| 2016– | Ал-Дуҳаил | 43 | (0) |
| 2017 | → Эупен (лоан) | 0 | (0) |
| 2018 | → Ал-Гҳарафа (лоан) | 7 | (0) |
| Миллий терма жамоа‡ | |||
| 2014 | Қатар У19 | 5 | (0) |
| 2014 | Қатар У21 | 4 | (0) |
| 2015 | Қатар У20 | 2 | (0) |
| 2016 | Қатар У23 | 11 | (0) |
| 2017– | Қатар | 43 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2018-йил 7-март учун) ‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2012-йил 10-ноябр учун) | |||
Клубдаги карераси
Мадибо илк футболчилик фаолиятини АЖ Аухерре клубида бошлаган[3]. 2015-йилда Қатардаги Аспире академиясини тамомлаган.
2015-йил январ ойида Мадибо Австриянинг ЛАСК Линз клубининг катталар жамоаси сафига бориб қўшилади. У профессионал лигадаги илк дебютини 2015-йилнинг 13-августида Австрия чемпионатининг Лустенау клубига қарши ўйинда ўтказади. 2016-йил январ ойида у клубни тарк этиб, Cултурал Леонеса клубига бориб қўшилади[4].
Кейинроқ маълум бўлишича Мадибо 2017-йилнинг июл ойида Белгиянинг биринчи А дивизиони вакили "Эупен"га Cултурал Леонеса клубидан бир мавсумга ижарага олинади[5].
Ассим Мадибо ҳозирда "Ал Дуҳаил" жамоаси сафида ўйнамоқда. Асосий позицияси: ярим ҳимоячи. Асосий таркибдаги ўйинлар сони: 23 тани ташкил этади. Трансфер бозорида футболчи Ассим Мадибонинг ҳозирги тахминий баҳоси 555 000 еврони ташкил этади, бу трансферларнинг ўртача бозор нархидан ошиб кетади. Шу кунга қадар Ассим Мадибо "Ал Дуҳаил" жамоаси сафида 25 та ўйинда иштирок этди.
Халқаро карераси
Қатарда суданлик оилада туғилган Мадибода Қатар ёки Судан футбол терма жамоаларидан исталган бирини танлаш имкониятига эга эди ва у Қатар вакили сифатида тўп суришни афзал кўрди. Мадибо ўз мамлакатининг турли ёш гуруҳларида майдонда ҳаракатланган. У 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2014-йилги Осиё чемпионатида Қатарнинг 19 ёшгача бўлган миллий терма жамоаси аъзоси бўлган ва Қатар билан чемпионликни қўлга киритган. У 2015-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатида Қатарнинг 20 ёшгача бўлган футбол жамоаси сафида ҳам ўйнаган.
Ютуқлар

Ал-Дуҳайл
- Қатар Юлдузлар Лигаси: 2016–17, 2019–20
- Қатар амири кубоги: 2019-йил
- Қатар Шайх Жассим кубоги: 2016-йил
Қатар У19
- У-19 Осиё чемпионати: 2014-йил
Қатар
- ОФК Осиё Кубоги : 2019-йил
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ассим Мадибо“. Глобал Спорц Арчиве. Қаралди: 2021-йил 14-ноябр.
- ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022: Лист оф плаерс: Қатар“. ФИФА (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
- ↑ „Ассим Мадебо“. фоотбаллдатабасе.
- ↑ „Ассим Мадибо“. Соccерwай.
- ↑ „Деух ноувеаух жоуэурс қатарис поур Эупен (Тwо неw Қатари плаерс фор Эупен)“ (Френч). судинфо.бе (2017-йил 14-июл). Қаралди: 2017-йил 16-июл.
Ҳаволалар
- Ассим Мадибо (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-01 санасида архивланган) ат БеСоccер
