Ассошиэйтед пресс (Ассоcиатед Ппесс) – АҚШнинг энг йирик ахборот агентликларидан бири. Газета нашрларининг кооператив бирлашмаси. АҚСҲ газеталарини ва 100 дан зиёд мамлакатлар нашрларини ахборотлар билан та’минлаб туради. 1848-йил Ню-Ёркда ташкил этилган. Чет элларда 50 га яқин бўлими ва 3 мингдан ортиқ мухбирлари бор. Бир қанча хорижий информация агентликлари билан шартномалар асосида алоқа қилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил