Ассортимент (франс. ассортимент – танлаб олинган, сараланган) – муайян белгиларига кўра гуруҳланган товарлар турлари, хиллари тўплами. Воситачилар бозорида унинг қатнашчилари учун қуйидаги товарлар Ассортименти мавжуд бўлади: 1) ёпиқ Ассортимент – сотувчи фақат бир корхона молларини сотади; 2) бой Ассортимент – бир неча корхоналарнинг бир-бирига ўхшаш маҳсулотлари; 3) кенг Ассортимент – вазифасига кўра бир-бири билан боғлиқ бўлган товарларнинг турли хиллари; 4) аралаш Ассортимент – вазифасига ёки исте’мол усулига кўра бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарлар тўпламидир. Ассортиментнинг жуда ко'п турлари мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил