Assuta
Ассута (ибронийча: אסותא מרכזים רפואייםАссо) — Бутун Исроил бўйлаб ёйилган хусусий тиббиёт мажмуалари тармоғи. Ассута Исроилдаги энг йирик замонавий хусусий тиббиёт шифохонаси ҳисобланади[1]. Даромад бўйича Ассута Исроил касалхоналари орасида еттинчи ўринда туради[2].
| Ассута | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашув | Исроил Тел-Авив |
| Харита | |
Тарихи
Муассаса тарихи 1934-йилда Тел-Авивда хусусий клиникага асос солинганидан бошланган.
Ассута доктор Бен-Сион Ҳарел ва унинг ўғли томонидан ташкил этилган. Улар бошқа шифокорларни, асосан Германиядан келган мутахасисларни жалб қилган ҳолда Исроилда хусусий тиббиёт муассасаларидан бирини очишган[3].
Муассаса Тел-Авив шимоли-шарқида жойлашган Суммаил қишлоғидан сотиб олинган 8 гектар майдонда қурилган[4]. Кейинчалик у ердан Жаботин кўчаси ўтказилган. Бино меъмор Жозеф Найфелд томонидан ишлаб чиқилган ва ўша пайтдаги машҳур Бауҳаус услубида қурилган.
Касалхона 1935-йилда очилган. 1984-йилда муассаса „Маккаби Ҳеалтҳ Cаре Сервиcес“ компаниясини сотиб олган[3].
2009-йилда Тел-Авивнинг Рамат ҲаЧаял туманида, Яркон боғи ёнида жойлашган мажмуанинг янги замонавий биноси очилган. Бинонинг консепсияси Исроил ва Канада меъморлари гуруҳи, Канада томонидан — Зеидлер, Исроил томонидан — Мур Яскй Сиван Арчитеcц томонидан ишлаб чиқилган[1].
2011-йил феврал ойида Ассута халқаро соғлиқни сақлаш сертификатини олган. Бу сертификат туфайли шифохона халқаро тиббий туризм марказига айланмоқда[5][6].
Инфратузилмаси ва фаолияти
Мажмуа ичида меҳмонхона[1], махсус дўконлар, барча динлар учун ибодат уйлари ва симсиз интернетга уланиш[3] имконияти мавжуд[1].
Майдони 970 минг квадрат метр. Шифохонада 16 та жарроҳлик хонаси мавжуд[1].
Тел-Авивда жойлашган бош шифохондан ташқари, Ассута Хайфа, Би ас-саба ва Ришон Лезион[7] касалхоналарига, шунингдек, бошқа шаҳарлардаги жарроҳлик марказлари ва клиникаларига эгалик қилади[8]. 2017-йил 4-июнда Ашдодда янги касалхона очилган[9].
Шифохонда қуйидаги бўлимлармавжуд[3][10]:
- Онкология
- Умумий жарроҳлик
- ЭКО
- Кардиожарроҳлик маркази
- Ортопедия
- Нейрожарроҳлик
Қадимги Бауҳаус услубидаги бино. 32°05′17″Н 34°46′45″Э / 32.08806°Н 34.77917°Э - Радиотерапия
- МРТ
- Диализ
- Гастроэнтерология
- Гинекология
- Дерматология
- Урология
- Офтолмология
- Пластик жарроҳлик.
Шифохонанинг асосий йўналишлари: умумий жарроҳлик[11], кардиология[12], гинекология[13]. Шифохонада турли хил келиб чиқадиган ўсмаларни олиб ташлаш амалиётлари ва энг мураккаб нейрожарроҳлик амалиётлари ҳам амалга оширилади. Клиникада 25 нафар етакчи нейрожарроҳ доимий ишлайди.
Ассута хусусий шифохона бўлгани учун у шифокорларнинг доимий штатига эга эмас — барча шифокорлар шартнома асосида ишлайди. Бу усул шифохонага мамлакатдаги энг яхши мутахассисларни ишга жойлаштириш имконини беради ва шу тариқа беморларга диагностика ва даволаниш юқори сифатда амалга ошириади. Касалхонада таниқли исроиллик ва халқаро шифокорлар ишлаган, улар орасида: онколог жарроҳ профессор Моше Папа, нейрожарроҳ ва инвазив нейрорадиология бўйича исроиллик етакчи мутахассис профессор Шимон Маймон, кардиолог профессор Шмуэл Рат, етакчи исроиллик пулмонолог доктор Амир Онн, етакчи эндокринолог профессор Луис Шекман. хиллпилловчи аритмияни даволаш бўйича мутахассис доктор Леонид Стерниклар мавжуд.
Ассута томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, шифохона ҳар йили 85 000га яқин жарроҳлик амалиётларини, 235 000 диагностика текширувларини, 5 000 га яқин юрак катетеризациясини амалга оширади[14].
Касалхонада ҳар йили 7000 га яқин ин витро уруғлантириш (ИВФ) процедуралари амалга оширилади, бу Исроилда амалга оширилган ИВФ процедураларининг тўртдан бир қисмини ташкил этади[15].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Авив Гроуп — Популатед Прожеcц — Медиcал Реал Эстате — Тҳе Ассута Ҳоспитал“. 2012-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2011-йил.
- ↑ „Больницы по уровню доходов“ (ҳе). Сайт Дун & Брадстреэт Исраэл Лтд. (2011). 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2011-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „אודות אסותא“ (ивритча). ассута.cо.ил. 4-октабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-октабр 2018-йил.
- ↑ „Ш.Климовицкий. ЗАҳАВА ГАЛЬОН И "АЛЬТЕРНАТИВА ОСЛО" » "Дом Давида" Движение иудейского возрождения в Эрец-Исраэль“ (русча). исрадем.cом. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2019-йил.
- ↑ „Исраэл, Ассута Ҳоспитал Тел-Авив“. сайт Жоинт Cоммиссион Интернатионал. 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2011-йил.
- ↑ „Семь больниц получили престижную международную аккредитацию“ (эн). ТҳеМаркер (27-март 2011-йил). 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2011-йил.
- ↑ „Размещение Ассуты по территории страны(иврит)“. сайт Ассути. 20-октабр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2011-йил.
- ↑ „«Асута» больница с человеческим лицом“ (ру). сайт МЕД.ИсраэлИнфо.ру (28-октабр 2006-йил). 2012-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2011-йил.
- ↑ „Больницу в Ашдоде будет строить «Асута»“ (ру). ЗМАН.cом (11-апрел 2011-йил). 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2011-йил.
- ↑ Жосеф Wоодман. Пациенты без границ(ингл.). ИСБН 978-0-9903154-0-7.
- ↑ „Сургиcал Проcедурес“ (инглизча). эн.ассута.cо.ил. 11-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2019-йил.
- ↑ „Cардиаc Cатҳетеризатион“ (инглизча). эн.ассута.cо.ил. 11-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2019-йил.
- ↑ „ИВФ“ (инглизча). эн.ассута.cо.ил. 11-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2019-йил.
- ↑ „Ассута - крупнейший ведущий частный медицинский центр в Израиле“. сайт Ассуты. 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2011-йил.
- ↑ Дина Крафт. „В стране, где ценят семью, помощь предоставляется бесплатно“. Газета «Тҳе Неw Ёрк Тимес» (17-июл 2011-йил). 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2011-йил.