Astatik rostlagich
Кж—кириш қувури;
К2—чиқиш қувури;
СЗ—суюқлик зулфини;
ЭД—электр двигател;
1,2,3—реле қисқичлари
Астатик ростлагич — ростлаш тизимига ташқи омил таъсир қилганда ҳам ростланувчи миқдор қийматини бир меъёрда тутиб турадиган автоматик қурилма. Бунинг учун ростлаш схемасига интегралловчи звено киритилади. Масалан, сув сатҳини астатик ростлаш қурилмасида сув қанча сарф бўлишидан қатъи назар, ростланувчи миқдор (сув сатҳи) фақат маълум қийматдагина барқарор ҳолатга келади; бу ҳолат реле ўрта контактининг нейтрал вазиятига мос келади. Астатик ростлагич қуйидагича ишлақди: сув сарфи ошганда қалқовуч пастга тушиб, юқори контактни улайди, электр двигател ишлай бошлайди, зулфин очилади, сув кела бошлайди. Сув сарфи камайганда қалқовуч кўтарилади ва пастки контактни улайдиэлектр двигател ишлаб, зулфинни беркитади, сув келиши тўхтайди. Бу Астатик ростлагични бошқа суюқликларга ҳам қўллаш мумкин[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
Ҳаволалар
- ҳттп://реферат.архив.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |