Астеротека (Астеротҳеcа) — Қирққулоқдошлар оиласига мансуб спорали ўсимликлар туркуми. Фақат қазилма ҳолда учрайди. Барглари мураккаб, йирик ва уч карра пацимон. Спорали ва спорасиз япроқчаларининг тузилиши ўхшаш. Қазилма ҳолда Астеротеканинг спорали, спорасиз баргларининг излари ва спораси Ўрта Осиё (Нурота, Ҳисор тоғлари) ва бошқа ҳудудларда топилган. Астеротеканинг 15 га яқин тури маълум[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар