Астрагал (Астрагалус) – бурчоқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Ўт, чала бута ва ба’зан буталардан иборат. 1600 тури бор. Барглари одатда мураккаб, тоқ пацимон. Гуллари каллак ёки бошоқсимон тўпгулда жойлашган. Меваси – дуккак. Ўрта Осиёда 592 ва Ўзбекистонда 250 тури ўсади. Талайгинаси (нўхатак, сингрен) яхши ем-хашак ҳисобланади. Копетдоғ ва Туркманистонда ўсадиган Астрагалдан (Астрагал пилетоcладус, Астрагал турcменорум) тиббиётда, қандолат саноатида ва техникада қўлланадиган, сувда эримай, фақат бўкадиган трагакант елими олинади. Айрим турларининг ер устки қисми таркибида глицеризин моддаси, флавоноидлар ва микроэлементлар бор. Дамламаси гипертония касаллигини даволашда қўлланади.

Астрагалус алпинус

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил