Astragalus anisus
Астрагалус анисус — дуккаклилар оиласига мансуб гулли ўсимлик тури, Гуннисон милкветч номи билан ҳам машҳур. У Қўшма Штатлардаги Колорадо шатати учун эндемик бўлиб, Гуннисон ва Сагуаче округларидаги Гуннисон ҳавзаси ҳудудида кенг тарқалган[1].
| Астрагалус анисус | |
|---|---|
Муҳофаза қилиш ҳолати
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ўсимликлар |
| Систематика: | Трахеофитлар |
| Систематика: | Ангиоспермлар |
| Систематика: | Эудиcоц |
| Систематика: | Росидс |
| Оила: | Фабаcеаэ |
| Синф: | Фабоидеаэ |
| Ген: | Астрагалус |
| Турлар: | А. анисус
|
| Биномиал номи | |
| Астрагалус анисус | |
Бу ўсимлик дарахцимон илдиздан ўсадиган кичик кўп йиллик ўтдир. Илдизпоя олдинги мавсумларда ўсган барглари қолдиқлари билан қопланган. Барглари узунлиги 7 сантиметргача, мураккаб томирланган, 15 тагача япроқдан иборат. Ўт кумуш рангли туклар билан қопланган. Пушти бинафша гуллари май ва июн ойларида пайдо бўлади[2]. Уларнинг узунлиги 2 сантиметргача етиши мумкин[1]. Гуллари асосан арилар томонидан чанглантиради. Меваси узунлиги 1 дан 2 сантиметргача бўлган юмалоқ дуккакли пўстлоқга эга. У гўштдор, тукли ва яшил, қурийиганда жигарранг тусга киради. Меваси ичидакўплаб силлиқ қора уруғларжойлашган бўлади[2][3].
Бу тур шохли бута ва дашт-буталар ўсадиган жойларда учрайди. Ер текис ёки гил тупроқли тепаликлар шаклида бўлиши бу ўсимлик учун жуда қулай муҳит ҳисобланади. Бу тепаликлар баландлиги 7000 дан 10 000 футгача етади. Ўсимлик, асосан, бу диапазоннинг паст баландликларида, катта буталар орасидаги очиқ яшаш жойларида ўсади. Ер пастки қисмида кўплаб чалабуталар бўлган ва ўтлар билан қопланган ҳудуд шулар жумласидандир. Бундай жойларда шувоқ турлари ва бошқа ўт ўсимликлари кўп миқдорда ўсади[2]. Шундай турларга Пҳлох ҳоодии, Боутелоуа граcилис, Поа фендлериана ва Стипа пинеторум киради[1]. Гуннисон Саге Гроусе (Cентроcерcус минимус гуннисонии) маҳаллий яшаш муҳити учун муҳим кўрсаткич тури ҳисобланади. Қуш ўсимликнинг яшаш жойида жуфтлашиш мавсумини ўтказади[2].
Ҳудуднинг катта қисми яйлов сифатида фойдаланилган, баъзида чорва моллари ҳам боқилган. Бу ерларда таббий ўсувчи шувоқ ва Агропйрон cристатум Бромус инермис каби маҳаллий бўлмаган ўтлар юлиб ташланди, унинг ўрнига себаргалар экилди. Мовий Меса сув омбори ҳавзасида тўғон қурилганда ҳам айни шундай себарга далалри барпо этилган[2].
Умуман олганда, бу ўсимлик маҳаллий ҳудудларда камдан-кам ҳолларда учрайди ва популяцияси ҳам барқарор эмас[1][2]. Турларга таҳдид соладиган ҳолатларга йўллар қурилиши, йўлтанламас транспорт воситалари ҳаракати, интродуксия, хусусан, ёнғинни ўчириш ҳолатлари киради[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Астраглус анисус.[сайт ишламайди] НатуреСерве.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Деcкер, К. анд Д.Г. Андерсон. (2004, Април 21). Астрагалус анисус М.Э. Жонес (Гуннисон милкветч): А течниcал cонсерватион ассессмент. [Онлине]. УСДА Форест Сервиcе, Роcкй Моунтаин Регион.
- ↑ „Cолорадо Раре Плант Гуиде“. 2022-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
Ҳаволалар
- УСДА ўсимликлар профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-03 санасида архивланган)