Astraxon viloyati
Астрахон вилояти — Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. Қуйи Волга бўйида, жанубий қисми Каспий денгизига туташади. Астрахон вилояти 1943-йил 27-декабрда ташкил этилган. Майдони 44,1 минг км². Аҳолиси 1014 минг киши (1999), асосан, руслар; қозоқ, татар ва украинлар ҳам яшайди. Астрахон вилоятида 11 маъмурий туман, 5 шаҳар, 13 шаҳарча бор. Маркази — Астрахон шаҳриАстрахон вилояти Каспий бўйи пасттекислигидаги чала чўллар, Волга-Ахтуба қайири ва Волга дарёси делтасини ўз ичига олади. Астрахон вилояти ҳудудида шўрхоклар, шўр кўллар ҳамда қум тепаликлари бор. Шўр кўллардан энг йириги Босқунчоқ кўлидир. Иқлими кескин континентал ва жуда қуруқ. Январнинг ўртача температураси шимолида — 10°, жанубида –6°, июлники эса шимолида 24° ва жанубида 25°. Ўртача йиллик ёғин 200 мм. Энг йирик дарёси Волга ва унинг тармоги Ахтуба. Тупроқлари оч каштан шўртоб ва қўнғир тупроқлар. Бошоқлилар, шувоқ, шўра, ўтлоқ ўсимликлари ўсади. Сайғоқ, турли кемирувчилар, судралувчилар, ҳашаротлар яшайди. Волгада 50 дан зиёд балиқ тури учрайди. Нефт, газ, туз, гипс каби фойдали казилмалар бор. Волга делтасида Астрахон қўриқхонаси ташкил қилинган. Астрахон вилоятида озиқ-овқат (балиқ, гўшт, туз), машинасозлик, шунингдек ёғочсозлик ва селлюлоза-қоғоз саноати, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик ривожланган. Етакчи саноат тармоқлари — тахта тилиш, ёғочсозлик ва селлюлоза-қоғоз саноати. Кимматбаҳо осётр ва частик балиқлари овланади. Астрахондаги балиқ-консерва корхоналарида балиқ қайта ишланади. Астрахон вилоятида Россияда энг йирик бўлган Босқунчоқ туз корхонаси ишлаб турибди. Астрахон вилоятида металлсозлик, кемасозлик ва кема тузатиш саноати корхоналари, кўн заводи ва мўйна фабрикаси мавжуд. Қамиш плиталар ишлаб чиқарувчи завод бор. Буғдой, кузги жавдар, ем-хашак, полиз экинлари экилади. Чорвачиликда гўшт-жун қўйчилиги ва гўшт-сут қорамолчилиги ривожланган. Транспортда етакчи ўринни денгиз транспорти эгаллайди. Волга ва унинг ўнг тармоғи Бахтемир дарё транспортида муҳим аҳамиятга эга. Астрахон вилояти темир йўл орқали Россиянинг бошқа раёнлари билан боғланган.
| Россия Федерацияси субекти | |
| Астраханская область Астрахан вилояти | |
|---|---|
|
| |
| Астрахан вилояти байроғи | Астрахан вилояти герби |
| Файл:Мап оф Руссиа – Астракҳан Област (2008-03).свг | |
| Административ марказ | Астрахан |
| Майдон | 49 024 км² (55чи) |
| - сув қисми | 8,5% |
| Аҳоли | 1 014,2 минг киши (56чи) |
| - маълумот олинган вақт | 2013 |
| - зичлик | 20,6 киши / км² |
| ЯИМ | 145,4 млрд руб. (52 чи) |
| - маълумот олинган вақт | 2010 |
| - жон бошига | 146,6 минг руб. |
| Федерал округ | Жанубий |
| Иқтисодий туман | Поволжский |
| Губернатор | Александр Алексанрович Жилкин |
| РФ субекти коди | 30 |
| Вақт минтақаси | МСК+4 (УТC+8) |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |