Астродинамика – Осмон механикасининг бўлими. Ернинг сунъий йўлдоши, космик кема, сайёралараро стансия ва космик аппаратларнинг ҳаракат назариясини ўрганади. Астродинамикани баъзан „космодинамика“, „осмон баллистикаси“ деб ҳам аташади. Ҳар қандай сунъий космик кемани бир орбитадан иккинчисига ўтказиш, оптимал орбиталар топиш, уни маълум юлдузларга нисбатан ориентирлаш каби қатор муҳим масалалар ҳам Астродинамикада ишлаб чиқилади. Сайёралараро учишда Астродинамиканинг асосий вазифаси космик аппарат траекториясини олдиндан аниқ ҳисоблаб чиқишдир. У Ой ва сайёраларга парвоз қиладиган космик аппаратни қачон, қандай тезликларда ва қайси томонга учириш кераклигини, шарт-шароитга қараб энг қулай ва оптимал траекторияни олдиндан кўрсатиб беради. Астродинамика Ой ва сайёраларнинг сунъий йўлдошларини лойиҳалаш ишлари билан ҳам шуғулланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар